Яхши хабар: Ўзбекистон халқ шоири Шукруллога “Турк дунёсида йилнинг адабиёт кишиси” мукофоти берилди

Турк дунёсининг 2017 йилдаги маданий пойтахти Туркистон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Турк дунёси адабий нашрлари муҳаррирларининг 7-конгресси”да Евросиё Ёзувчилар уюшмасининг “Турк дунёсида йилнинг адабиёт кишиси 2016” мукофоти буюк ўзбек шоири ва ёзувчиси Шукруллога тақдим этилди.

Мақоланинг асли  ziyouz сайтида эълон қилинган

Сурат: ziyouz.uz

96 ёшли Шукрулло домла конгрессга кела олмагани учун совринни топшириш ваколати Ziyouz портали муҳаррири Давронбек Тожиалиевга берилди.

“Турк дунёсида йилнинг адабиёт кишиси” мукофоти ҳар йили туркий дунёнинг энг ҳурматли ва уста шоир-ёзувчиларига тақдим этилади. Бу мукофотга 2011 йили Али Оқбош (Туркия), 2012 йили Анор (Озарбайжон), 2013 йили Тўлен Абдик (Қозоғистон), 2014 йили Исмоил Бўзқурт (Кипр), 2015 йили Умар Султонов (Қирғизистон)  сазовор бўлган.

Шукрулло (Юсупов) 1921 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур даҳасида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1981). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1977). Педагогика билим юрти (1935— 38) ва Низомий номидаги Тошкент педагогика институтини тугатган (1944).

Илк шеърлар тўплами — «Биринчи дафтар» (1949). «Қалб қўшиқлари» (1949), «Ҳаёт илҳомлари» (1959), «Умрим борича» (1960), «Инсон ва яхшилик» (1961), «Зарралар» (1973), «Суянчиқ» (1977), «Яшагим келади» (1978), «Сенинг бахтинг» (1988), «Тўқилган дардларим» (2001), «Шафақ» (2007) ва бошқа шеърий асарлар муаллифи. Кўплаб достонлар («Аср баҳси», 1985), болаларга аталган шеър ва эртаклар («Юлдузлар, 1964) ҳамда шеърий драмалар («Ҳасрат боғи», 2004) ёзган. «Жавоҳирлар сандиғи» (1983) эссеси, катағон даври даҳшатлари ҳақидаги «Кафансиз кўмилганлар» (1989) автобиографик қиссаси, «Тирик руҳлар» (1999) роман-хроникаси ҳам бор. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1994). «Дўстлик» (1994) ва «Эл-юрт ҳурмати» (1999) орденлари билан мукофотланган.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1994). «Дўстлик» (1994) ва «Эл-юрт ҳурмати» (1999) орденлари билан мукофотланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек тилини билмаган амалдор ёхуд муаммонинг илдизи қаерда?

1989 йилнинг 21 октябр​ь. Яна оз муддатдан сўнг,  «Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилин​ганига нақ 30 йил тўлади. Қонун маданий мерос, ўзлигимизни англаш, миллий ...

Ҳарбий хизматдан асоссиз бўшатилган капитан

Жиноят ишлари бўйича суд қарорлари қонунийлиги ва асослилигини назорат тартибида текшириш қонунийлик ва фуқаролар ҳуқуқларини таъминлашнинг қўшимча кафолати, одил судлов ...

Нидерландия россиянинг 200 миллион евролик активларини музлатиб қўйди

Амстердам томонидан музлатилган Россия активлари миқдори 200 миллион еврога етди. Нидерландия Молия вазирлиги раҳбари Сигрид Каг мамлакат банклари, инвестиция ва пенсия ...