БИЗ ҚАЙСИ ДАВРДА ЯШАЯПМИЗ?

БИЗ ҚАЙСИ ДАВРДА ЯШАЯПМИЗ?

Баъзан қайси замонда яшаётганингни, қайси даврни оқлаш ва қайси даврни қоралашни билмай қоларкан, киши. Узоққа бормаёқ СССР таркибида бӯлган давримизни ёдга олайлик.

Шу даврларда “Совет Иттифоқи таркибига кирмаганимизда дунёдаги энг қолоқ давлат бӯлиб қолардик”, деган кирма ғоялар миямизни забт этганди.

Иттифоқ таркибига кирганимиз туфайли ӯзимизни бахтиёр ҳис қилардик. Ӯрис, қозоқ, қирғиз, ӯзбек, латиш, арман ва ҳ.к. миллату элатлар бир оила фарзандларидек бӯлиб яшаётганимизни бор овозимиз билан дунёга жар солардик.

Улуғ рус оғамизнинг йӯлбошчилигида онггу шууримиз уйғониши натижасида буюк бир миллатга айланганимизни завқу шавқ билан тараннум қилардик. Аммо маданиятимиз, маънавиятимиз,  динимиз, руҳиятимиз, мафкурамиз топталгани ва топталаётгани ҳақида лом-лим демасдик…


Аллоҳнинг инояти билан ҳеч қандай қон тӯкишларсиз, йӯқотишларсиз, талафотларсиз, ӯзимиздан етишиб чиққан айрим раҳнамоларнинг жиддий қаршиликларига қарамасдан мустақилликка эришдик. Аюҳаннос бошланди. СССР таркибида қарийб 70 йил яшаган чоғимизда юмуқ бӯлган оғизларимиз катта очилди.

Эндиликда Совет Иттифоқи таркибидаги давримизни қоралашни бошладик. Маданиятимиз, маънавиятимиз, динимиз, руҳиятимиз, мафкурамиз топталганини, муқаддас Қуръон китобини ӯқиш тақиқланганини, масжидларимиз ёпилганини, хонавайрон қилинганини яна бор овозимиз билан жар сола бошладик.

Мустақиллик шарофати туфайли динимизга, ислом арконларини бажаришга бӯлган таъқибларга барҳам берилганини, кимларнингдир ташаббуси билан мамлакатимизда оламшумул янгиликлар рӯй берганини юксак пафосларда мадҳ қила бошладик…


Ҳар фаслнинг ӯз зийнати бӯлганидек, ҳар бир даврнинг ҳам ӯз гашти ва тарозуси бӯларкан.

Қиличидан қон томиб турадиган совет тузумининг ҳам эътиборга молик йӯриқлари, йӯсинларию ибратга арзигулик усуллари бӯлганини эндиликда, яъни болалар масжидларга киритилмаётган, масжидлардан ҳайдалаётган, диний таълимдан узоқлаштирилаётган бир пайтда, мустақиллик йилларида теран  англаётгандекмиз.

Қуръони каримни қӯлларига олиб баҳамжиҳатликда тиловат қилаётган онахонларимизни ҳуқуқбузарларга, жиноятчиларга чиқараётган, хавфли шахсларга айлантираётган бир пайтда тушуниб етаётгандекмиз.

Бундай англамларга келишимизга диний арконларни бажариш қатъий тақиқланган бир пайтларда рӯзаю рамазон ойини кӯтаринки руҳда, уюшқоқлик билан ӯтказган чоғларимиз, ифторликдан кейин катталарга қӯшилиб жойнамозга сажда қилган онларимиз, катталар иштирокида Қуръони карим китобини ӯқиган дамларимиз, шу пайтларда ҳеч ким мушугимизга пишт демаган онлар сабаб бӯлмоқда.

Йиллар давомида қӯмсаган мустақиллигимизни қӯлга киритгандан кейинги йилларда диний амалларга нисбатан айрим муносабатларнинг салбий томонларга юз тутиши бизни ташвишлантиряпти. Буни оқлаш ниҳоятда оғир…


Рости, айни пайтда халқ андармон аҳволда қолган. Кимга ишонишини билмай ҳанг-манг.

Каримов даврида сиёсий фаолияти, сиёсий қарашлари туфайли озодликдан маҳрум этилган бир неча диний маҳбуслар озод қилинганига, “қора рӯйхат”дан чиқарилганига, Президентнинг динимиз ҳақидаги маърузаларига, жойларда ҳукумат томонидан ифторликлар ӯтказилганига ва бошқа чора-тадбирларга ишониб, юртдошларимиз диний амалларни эмин-эркин адо этишга кириша бошлаган бир пайтда яна кӯргуликларнинг “кӯрки” бошлангани кишини ғазаблантирмоқда.

Бизнингча, Аллоҳнинг китобини ӯқиб, имон ва ҳаёга чақирган солиҳа аёлларимизга, мӯътабар онахонларимизга қарши хуруж ҳеч оқлаб бӯлмайдиган кӯргулик…


Хуллас, биз алал-оқибат давлатимиз раҳбарининг нутқу каломлари реал ҳаётда ӯз аксини топмаётир, деган тӯхтамга яқинлашиб бораётгандекмиз.

Биз мутлақо тушунарсиз сиёсий жараёнларни бошдан ӯтказяпмиз.

Юқорида айтганимиздек, қайси замонда яшаётганимизни, қайси даврни оқлаш, қайси даврни қоралашни билмай қолдик.

Муаллиф:Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хорижга чиқиш паспорти билан юртдошларимиз хорижда жаримага тортилишлари мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш амалиёти ...

Қозоғистондаги қабристонларнинг бирида кўрпага ўралган ўзбекистонлик аёл жасади топилди

Қозоғистоннинг Атирау вилояти ички ишлар департаменти бошлиғи Аян Дуйсембаев микрорайонлардан бирида аёл кишининг жасади топилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik хабар ...

Абитуриентларнинг 55 фоизи мутахассислик фани​ бўйича 50 балл ҳам тўплай олмаган

Олий ўқув юртларига 2018 йилда тест синовларини топширган абитуриентлар тўплаган баллар таҳлил қилинганда, тест синовларини топширган 600 мингдан ортиқ абитуриентнинг 55 ...