Санжар Саид: Китобсевар Азизбекдан меҳр ва эътиборингизни қизғонманг

Санжар Саид: Китобсевар Азизбекдан меҳр ва эътиборингизни қизғонманг

Азизбек 2005 йилда туғилган. У Самарқанд вилояти Нуробод туманининг Сазағон қишлоғида яшайди. Кучайиб борувчи мушаклар дистробофияси касаллиги дюшен формасига чалингани боис уйда таҳсил олади.

Севимли машғулоти китоб мутолааси бўлган Азизбекнинг китоблари унчалик кўп эмас. Ўзининг эртак китобларига яқинда “Сариқ девни миниб”, “Сариқ девни қувиб” асарларини совға қилиб юбордик.

Азиз дўстлар! Сизлардан бир оз вақтингиз, маблағингиз ва эътиборингизни ажратиб, Азизбек учун болалар асарлари ёки дил изҳорлар, яхши тилакларингизни почта орқали жўнатиб, ушбу жажжи дўстимизни қўллаб-қувватлаб, руҳан далда беришингизни сўраган бўлар эдик.

Бир мурғак қалбга хурсанд киритишдан ортиқ яхшилик бўлмаса керак.

Манзил: Самарқанд вилояти Нуробод тумани Сазағон қишлоғи Жомуродов Азизбек. Онаси: Худойбердиева Гулшан

PS: Азизбек ва онасининг ҳаққига дуо қилганларнинг икки дунёси обод бўлсин

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Яккабоғ туман ҳоким ўринбосари жазоланиши керак

Куни кеча Яккабоғда экскаватор билан бинони бузишга уринган ҳоким ўринбосарини тадбиркор томонидан ёқиб юборишга уриниш акс этган видео ижтимоий тармоқларни ларзага солди. ...

Газеталар аҳволи ҳароблашмоқда

Республикамиздаги марказий нашрлар, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис, Ёшлар Иттифоқи, партиялар, ҳокимият, касаба уюшмаси ва ҳ.к. ташкилотлар муассислигида чот этилаётган ...

Олмаота вилоятида сув остида қолиш хавфи туфайли аҳоли эвакуация қилинди

Олмаота вилоятининг Талгар туманидаги Туздибастау қишлоғи сув остида қолиш таҳдиди туфайли 28 февраль куни мингга яқин аҳоли эвакуация қилинди, дея хабар берди Олмаота ...