Икки нафар ўзбекистонлик ноқонуний тарзда қадимий олтин тангаларни сотишга уринди

Ўзбекистон Марказий банкининг мутахассислари тангаларнинг 1898–1903 йилларга мансублигини аниқлади.

Қашқадарё вилояти Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари қадимий буюмларни сотишга уринганларни қўлга олди, деб хабар берди Sputnik.

Махсус ишлар давомида, 10 рубль қийматидаги 32 та тангани 12,2 минг долларга сотиш вақтида Қўқон шаҳрида яшовчи 35 ёшли Бобир Норматов ва Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи 34 ёшли Фарҳод Маҳмудов қўлга олинди. Тинтув давомида уларнинг ёнидан яна тўртта шундай танга топилди.

“Экспертиза ўтказиш учун тангалар Марказий банк қошидаги қимматбаҳо металлар бўйича Давлат экспертизаси агентлигига топширилди. Экспертиза натижаларига кўра, 40 та танга 900- пробали олтиндан ясалган. Уларнинг соф вазни 343,5 граммни ташкил қилади. Тангалар 1898–1903 йилларга мансублиги аниқланди”, – дейди агентлик экспертлари.

Қашқадарё вилоятининг Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши кураш ва жиноий даромадларни легаллаштириш департаменти ушбу факт бўйича жиноий иш очган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонда 2018 йил ўзбекистон йили деб эълон қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якуни бўйича хабар қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон етакчиси Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь ...

Ўзбек эркаклари ўз сўзларини айтишди

  Фото муаллифлик ҳуқуқиRUSTAM SHAGAEV Янги тадқиқот натижаларидан маълум бўлишича, бугун ўзбек эркакларининг 77 фоизи оилада фарзандлар сонини режалаштириш керак, деган ...

Тожикистонда қамоқда ўтириб, гиёҳванд моддалар савдосини назорат қилувчилар фош қилинди

Тожикистон махсус хизматлари Душанбадаги қамоқхоналардан бирида жазо муддатини ўтаётган бўлишига қарамай Тожикистон-Афғонистон чегараси орқали гиёҳванд моддалар олиб ...