Москвада ушланган тожикларнинг ҳуқуқлари қўпол бузилгани айтилмоқда (видео)

РФ президенти ҳузуридаги фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқларини ривожлантириш Кенгаши (ИХК) РФ ИИВга мурожаат қилиб, пойтахнинг жанубий шарқидаги “Москва” савдо марказида Тожикистон фуқаросининг калтакланиши ва шундан сўнг мазкур республиканинг фуқароларини оммавий ҳибсга олишлар юзасидан текширув ишларни олиб боришни сўради. Бу ҳақда ТАСС маълум қилди.

Москва Жамоат Кузатув комиссияси аъзоси Денис Набиуллин агентликка айтишича, ҳуқуқ ҳимоячилари “Люблино” Ички ишлар бўлимида Тожикистон фуқароларининг ҳибсга олинишида уларнинг ҳуқуқларига нечоғлиқ риоя этилганини текшириди. “Текширув давомида ҳибсга олинганларнинг ҳуқуқлари бузилгани аниқланди. ИИБ тўлиб кетган, у ерда бир кундан бери 22 киши ушлаб турилибди, шу билан бирга уларга овқат берилмаган. Бундан ташқари, биз ИИБга олиб келинган яна 20 нафар Тожикистон фуқоросини кўрдик. Уларни камерага жойлаштиришнинг имкони йўқлиги боис, улар полиция бўлимининг холлида турибди”, – дейди Денис Набиуллин ТАСС агентлигига.

Унинг сўзларига қараганда, ҳибсга олинганларнинг айримлари “Москва” савдо марказидаги ҳодисаларга мутлақо алоқаси йўқлигини айтишган. “Уларни “Садовод” бозорида ёнларида фақатгина Тожикистон паспорти бўлгани учунгина ушлашган”, – дейди ЖКК аъзоси.

20 сентябрь куни кечқурун Москвадаги Тихорецк бульварида “Москва” савдо маркази ходимлари – Тожикистон фуқаролари ва ХҚК (Хусусий Қўриқлаш корхонаси) ходимлари иштирокида оммавий тўполон бўлиб ўтди. Тўполонга 27 ёшли юк ташувчи Наврўз Зикировнинг калтакланиши ва ўлими ҳақидаги хабар сабаб бўлди.

Аудиолар