Тожикистонда двигатель ишдан чиққач, самолёт фавқулодда қўнди

“Точик Эйр” авиакомпаниясининг Хорогдан Душанбега бораётган АН-28 самолёти бир неча дақиқа парвоз қилгандан сўнг Тоғли Бадахшон муxтор вилоятининг маъмурий марказига қайтишга мажбур бўлди, деб хабар қилди Тоғли Бадахшон автоном ҳукумати раисининг матбуот котиби Нилуфар Аслоншоева.

Дастлабки фаразга кўра, самолёт двигателларининг бири ишдан чиққан. Нилуфар Аслоншоеванинг сўзларига кўра, йўловчилардан ҳеч ким жабрланмаган. 25 нафар йўловчининг ҳаммаси кейинроқ МИ-8 вертолёти билан пойтахтга жўнатилди, деб хабар қилади у, Хорог шаҳар аэропортининг бошлиғи Шуҳрат Мақсудшоевга ҳавола қилган ҳолда.

Хорогга Душанбедан мутахассислар етиб келди. Улар “Точик Эйр” авиапаркидаги ягона АН-28 самолётини таъмирлайди. Ушбу самолёт шунгача Душанбе-Хорог-Душанбе йўналиши бўйича кунига икки марта парвоз қиларди.

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчилар самолёт учиши билан двигателлардан бири ишдан чиққани, лекин учувчилар фожианинг олдини олгани ҳақида хабар қилишди.

2015 йилда Skytraxконсалтинг ташкилоти «Точик Эйр»ни дунёдаги 23 та энг ёмон авиакомпаниялар рўйхатига киритган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аброр пўлатов: нуриймон абулҳасанга нисбатан тайёрланаётган турли постлар оқибатидан нима кўзланган?

Ҳуқуқшунос (Ислом ҳуқуқи), журналист Аброр Пўлатов Facebook’даги саҳифаси орқали жамиятдаги диний соҳадаги жаҳолат, муносабат ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Қуйида ...

Кӯчада текширув, метрода текширув…

Ҳозирги кунда шаҳарда, кўча транспортида юриш кўп ҳолларда бироз қийинчиликлар келтитиб чиқаради. (more…)

Бир мавзуда икки мақола: математикнинг ўрнига раққосни мукофотлаш нимаси?

Aйтгим келмаганди, бўлмади. Куни кеча "Индиго" финали тугади. (Канал номини айтмайман, сўраманг). Навоийлик "калкулятор бола" финалда чиқди. 2 ва 3 хонали сонни 5 хонага ...