Ватанига қайтган ёзувчи Нурилло Отахонов Тошкент аэропортида қўлга олинди

Ватанига қайтган ёзувчи Нурилло Отахонов Тошкент аэропортида қўлга олинди

Тошкент аэропортида Туркиядаги муҳожиротдан ватанига қайтган 63 яшар ëзувчи Нурулло Отахонов (Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон) учоқдан тушганидан сўнг ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Reuters агентлиги ёзувчининг турмуш ўртоғи Гулнора Отахоновага таянган ҳолда хабар берди.

 Гулнора Отахонованинг Reuters агентлигига билдиришича, Тошкент аэропортида учоқдан тушганларидан сўнг милиция ходимлари Нурулло Отахоновнинг қўлига кишан таққанлар. Шундан сўнг ёзувчи милиция бўлимига олиб кетилган.

Шунингдек, Нурилло Отахоновнинг фарзанди Файзуллахон ҳам отасининг “Фейсбук”даги саҳифаси орқали бу ҳақда ёзган.

“Ассалому Алайкум, мен ўғиллари Файзуллахонман. Дадамларни ҳақларига дуо қилинглар, мушкуллари осон кечсин. Ҳозир Яшнаобод туман Ички ишлар бошқармасидалар. Аэропортдан тўғри олиб келишган. Шу пайтгача дадамларни кўрсатишмаяпти.

Бошқармадагиларни баъзилари савол-жавоблардан кейин рухсат берамиз дейишса, баъзилари жиноий иш очилган ҳали бери қўйвормаймиз дейишибди. Бир ташкилотда икки хил фикр. Дадамларни тақдирларига бефарқ бўлмаганилар учун раҳмат”, деб ёзган ёзувчининг фарзанди.

63 яшар ëзувчи Нурулло Отахонов Ўзбекистон янги президентининг қилган “четдаги ватандошлар Ўзбекистонга қайтсин” деган чақириғидан руҳланиб¸ Ўзбекистонга Истанбулдан қайтишга қарор қилган илк таниқли шахсдир.

“Бу кунлар” асарида ёзувчи Ўзбекистон президенти Ислом Каримов асос солган режимга кескин муносабат билдирган. Отахоновнинг айтишича¸ 2013 йил охирида очиқ айтилмаган сабабларга кўра бирдан “Мовароуннаҳр” нашриёти Бош директорлиги ҳамда “Ҳидоят” журнали Бош муҳаррирлигидан бўшатилган ва шунинг ортидан иқтидор учун исталмаган кишига айланган. У 2015 йили маҳаллий нашриёт таклифига биноан Туркияга кетган. “Унда дўстларим менга Ўзбекистонга қайтмаслигимни тавсия қилишган”, – деди Отаxонов.

Жорий йилнинг август ойида Мирзиёевнинг ҳукумати бир нича минг сургунда яшаб келаётган фуқароларнинг “қора рўйхат”идан чиқарилишини эълон қилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рухсат берилмаган клипни чиқарганлар учун жазо борми ёки кимларнингдир «шохи» борми?

ОАВларда ёзилишича, Жаҳонгир Позилжонов ижросидаги ўта савиясиз қўшиқ ва унга ишланган маддоҳона клип учун «Ўзбекконцерт» бадиий кенгаши томонидан расмий рухсат олинмаган ...

Фин кўрфази соҳилида ўзбекнинг жасади топилди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2019 йилнинг 19 сентябрь куни Фин кўрфази соҳилида Ўзбекистон фуқароси Г.О.нинг жасади топилгани тўғрисида ...

Корейслар бирлаша бошладими?

Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин Пхеньянда Жанубий Корея делегацияси билан “очиқ ва ошкора гаплар” бўлганлиги ҳақида гапириб, унда Жанубий Корея билан бирлашиш тўғрисидаги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400