Бағдод Ироқ Курдистони раҳбарларига аэропортларни топширишга уч кун муҳлат берди

Ироқ бош вазири Хайдар ал-Абадий 26 сентябрь куни Ироқ Курдистони раҳбариятига барча чегара пунктлари ва аэропортларни Бағдод бошқарувига топшириш учун уч кун муҳлат берди.

«Франс-пресс»нинг хабар қилишича, бош вазир матбуот анжуманида Бағдод, агар аэропортлар федерал ҳукумат бошқарувига ўтказилмайдиган бўлса, уч кундан сўнг Ироқ Курдистонидан халқаро парвозларни тақиқлаш борасида қарор қабул қилганини айтди. «Рейтерс» хабарига кўра, агар-да мазкур ультиматум бажарилмайдиган бўлса, Бағдод қўшни мамлакатлардан курд мухторияти билан бўлган чегараларни беркитишни сўрайди.

Айни дамда Ироқ Курдистони (Эрбил ва Сулаймониядаги аэропортлар)дан халқаро парвозларни Германия, Иордания ва Туркия авиакомпаниялари амалга оширади. Ўтган якшанба куни Эрон Ироқ Курдистони билан ҳаво алоқаларини тўxтатди.

Ироқ бош вазири мустақиллик масаласида Ироқ Курдистонида ўтказилган референдум натижаларидан сўнг мустақиллик масаласидаги музокоралар ғоясини инкор қилди ва хавфсизлик чоралари кучайтирилганини эълон қилди. Унинг айтишича, Боғдод Конституция асосида ҳаракат қилади ва референдум натижаларини тан олмайди.

Ироқ Курдистони Президенти Масуд Барзани плебисцитни «янги босқич»дея атади ва сешанба куни Ироқ ҳукуматига мурожаат қилиб мулоқотга чақирди. У жаҳон ҳамжамиятига қилган мурожаатида, Ироқ Курдистони мустақиллиги учун овоз берган миллионлаб фуқароларнинг ҳиссиётини хурмат қилишга даъват қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жанубий кореяликлар фарғонадаги кўмир конига инвестиция киритади

Фарғона вилояти ҳокимлигида Жанубий кореялик инвесторлар Фарғона туманидаги кўмир конига инвестиция ҳамда замонавий технологияларни жалб қилиш орқали қазилма ишларини олиб ...

Яшнаобод туманида беморнинг уч нафар қариндоши шифокорларни дўппослади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида қайд этилишича, 25 сентябрь куни соат 22.01 да Тошкент шаҳар “Тез ёрдам” станцияси “Call-маркази”га Яшнобод тумани Боткина кўчаси 4- уй, ...

Назарбоев парламентда жамиятда бирдамликни мустаҳкамлашга чақирди

Остонада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат парламентининг ҳар икки палатаси қўшма мажлисини очди. У жамиятдаги бирдамликни мустаҳкамлашга чақирди ва бир ...