Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон Тоштурмага олиб кетилган

Ҳозиргина ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг фарзанди Файзуллахон отасининг “воҳимали қилиб” Тоштурмага олиб кетишгани ҳақида ижтимоий тармоқ орқали билдирди.  Унда ёзилишича 2-3 кун ичида суд бўлиши кутилмоқда.

Бу орада эса ижтимоий тармоқларда ёзувчининг тақдирига ҳамда, ўлкадаги сўз эркинлиги, инсон ҳуқуқларининг сақланиши учун бирлашиш таклифлари илгари сурилмоқда.

Бир неча муддат Ислом Каримов режимидан қочиб, Туркияда истиқомад қилиб келган ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон 2017 йил 27 сентябр куни эрталаб Тошкент вақти билан 05:20 да Тошкент аэропортига қўнган ва орадан икки соат ўтар-ўтмас кишанланган ҳолда ташқарига олиб чиқилган.

Ёзувчининг Тошкентга қайтишидан аввал Би-Би-Си юртга қайтиш мавзусида Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон билан суҳбат қурган. Қуйида ана шу видео суҳбатни эслатиб ўтишни жоиз билдик.

Аудиолар