HRW Ўзбекистон расмийларини ёзувчи–диссидентни озод этишга чақирди

Ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи Human Rights Watch (HRW) ташкилоти ўзбек диссидент- ёзувчиси Нурилло Отахонов (Нурулло Муҳаммад Рауфхон)нинг ҳибсга олинишидан ташвишга тушганини билдирди.

«Ҳукумат томонидан диссидент-ёзувчи Нурулло Муҳаммад Рауфхоннинг ҳибсга олиниши унинг реабилитация қилиниши тўғрисидаги хабар ва Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги вазиятни яхшилаш борасида ташланаётган қадамлар ҳақида президент Шавкат Мирзиёев томонидан берилган баёнотдан сўнг ташвиш уйғотади», – дейди HRWнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов.

Human Rights Watch Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат қилиб айблари борасида кўрсатмалар йўқлиги, хамда инсон ҳуқуқлари ва фуқароларнинг эркин фикрлашлари юзасидан ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларнибажарган ҳолда ёзувчи Отахоновни қўйиб юборишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, ёзувчи Нурилло Отаханов 26 сентябрь куни Истанбулдан Тошкентга қайтди. У Тошкент аэропортида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан хибсга олинди ва қўлдаги кишанлари билан милиция бўлимига олиб келинди. Айни дамда у Тошкент шахридаги Яшнобод туман ИИБда ушлаб турилибди.

Терговчиларнинг сўзларига қараганда, Отахоновнинг ушланишига унинг “Бу кунлар” китобидаги ғоялар сабаб бўлди. Ўзбекистон Вазирлар махкамаси қошидаги Дин ишлари қўмитаси хулосасига кўра китобда «экстремистик» ғоялар мавжуд.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сайлов яқин. депутатларнинг жонланишида жон бор

Халқ таълими вазирлиги махсус мактабларни танқид қилиб чиққан депутатга раддия берган (). “Миллий тикланиш” партиясининг раиси ва Қонунчилик палатаси депутати Сарвар ...

Давлат тилига қачон эътибор берилади?

«Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилинганига ҳам 29 йил тўлди. Бироқ расмий идораларда ҳужжат тили тўлиқ давлат тилига ўтгани йўқлиги бизни ажаблантиради. Барча ...

Қозоғистон расмийлари юзлаб оилаларга алкоголь истеъмолини тақиқлади

Қозоғистон ИИВ вакили Алексей Милюк берган маълумотларга қараганда, мамлакат расмийлари суд орқали турмуш шароити яхши бўлмаган бир неча юз оилаларга алкоголь ичимликлари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400