Атамбоев Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси тўғрисидаги қонунни имзолади

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев умумий узунлиги 1 280 километрни ташкил қилувчи қирғиз-ўзбек давлат чегараларининг 85 фоизини демаркацияланишини кўзда тутувчи қонунни имзолади.

2 октябрь куни имзоланган қонунга кўра, икки республика ўртасидаги 1 170 километрдан зиёд чегара эндиликда тўлалигича аниқлаштирилиб олинди.

Марказий Осиёдаги мазкур икки давлат ўртасидаги чегаралар билан боғлиқ масала Совет Иттифоқи тарқалиб кетиб бу республикалар мустақилликка эришган 1991 йилдан бери йирик муаммо сифатида кўриб келинарди. Чегаралар яқинида турли можаролар юз бериб, бу низолар айрим ҳолларда отишма ва зўравонликларга айланиб кетган пайтлар ҳам бўлган.

Ўзбекистонни 27 йил бошқарган Ислом Каримовнинг ўтган йили вафотидан сўнг вазият яхши томонга ўзгара бошланди. Каримов ўрнига келган президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида қўшнилар билан муносабатларни яхшилаш устивор йўналиш эканлиги ҳақида баёнот берди.

Чегаранинг 85 фоизини делимитация қилиш тўғрисидаги ҳужжат 5 сентябрь куни Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида имзоланган эди. Қирғизистон парламенти Шартномани 28 сентябрь куни ратификация қилди. Айни дамда Қирғизистон ҳудудидидаги Ўзбекистонга тегишли Сўх ва Шоҳимардон эксклавлари ва Ўзбекистон ҳудудидаги Қирғизистоннинг Барак эксклави атрофидаги ҳудудлар баҳсли участкалар сифатида кўрилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 1 августдан иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

12 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори оширилиши тўғрисидаги фармонини имзолади. Бу ҳақда “Соф.уз” сайти ...

Тожикистонда эрининг қариндошларига “заҳар солган” аёл 18 йилга ҳукм қилинди

Тожикистоннинг Хатлон вилоят суди Панж туманидаги Турдишайх қишлоғида истиқомат қилиб келган 39 ёшли Махпура Хикматовани 18 йил озодликдан маҳрум қилиш борасида ҳукм чиқарди. ...

Ҳоким ортиқхўжаевга янги ўринбосарлар тайинланди

14 май куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида янги тайинловлар амалга оширилди, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати. Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик ...