Ўзбекистонда бош вазир ваъдаси бажарилмади – Банклар нақд доллар сотмаяпти

Тошкентдаги банкларнинг валюта айирбошлаш шоҳобчаларида 2 октябр куни жисмоний шахсларга валюта нақд кўринишда сотилмаётгани хабар қилинмоқда.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 24 сентябр кунги ҳукумат йиғинида 1 октябрдан жисмоний шахсларнинг чет эл ваютасини нақд харид қилишига рухсат берилишини айтган эди.

Xабар қилинишича, “Халқ банки”, “Миллий банк”, “Ипотека банк” ва Тошкентдаги бошқа банкларнинг валюта айирбошлаш шоҳобчаларида чет эл валюталари жисмоний шасхларга нақд сотилмаётир.

Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларнинг хорижий валютани тижорат банкларида сотиш-сотиб олишига рухсат берилган. Аммо жисмоний шахсларнинг валютани нақд эмас, конверсион банк карталарига тушириб олиши ҳамда бу пулдан фақат чет элда фойдаланиши мумкинлиги белгиланган эди.

Тошкент шаҳридаги банкларда бўлган тошкентлик Тошбек айтишича, нақд валютага эҳтиёжи бўлганлар ҳануз валюта “қора бозор”ига мурожаат қилмоқда. “Қора бозор” аввалгидай эркин эмас, валютафурушларда чўчиш бор. Аммо, бекитиқча савдо қилишаяпти. Албатта, бу бозор тезда йўқ бўлиб кетмайди. Бунга маълум вақт керак бўлади”, – дейди суҳбатдош.

Reuters агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон ҳукумати миллий валюта девальвацияси оқибатларини юмшатиш учун Жаҳон банки билан 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида қарз олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда йпх ходимларининг янги формаси синовдан ўтказилаётгани расман тасдиқланди

Тошкентда шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патрул хизмати инспекторларининг янги форма либосларини синовдан ўтказиш бошланди, дея хабар бермоқда  ИИББ ...

Тил ривожи замирида сиёсий тараққиёт туради

Камолиддин РАББИМОВ Ҳар қандай тилнинг тараққиёти ёки инқирози замирида – ушбу тилда гаплашаётган давлатнинг, жамиятнинг ҳаётий муҳити кенгаяётгани, ёки тораяётгани туради. ...

Ўзбекистон жаҳон паспортлари индексида пастлади

Henley & Partners компанияси турли мамлакатлар фуқаролари учун ҳаракатланиш эркинлиги даражасини кўрсатадиган паспортлар рейтингини янгилади, деб ёзмоқда “Кун.уз” нашри. ...