Дональд Трамп Лас-Вегасдаги фожиа муносабати билан халққа мурожаат қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп қурбонлар сони бўйича АҚШ тарихидаги энг катта фожиа – Лас-Вегасдаги отишма муносабати билан душанба куни миллатга мурожаат қилди.

50дан ортиқ ўлганлар ва 400 дан ортиқ турли даражадаги жароҳат олиб, яраланганлар бор. Бу – мусиқа фестивали иштирокчиларига ўқ узган 64 ёшли Стивен Пэддок ҳаракатларининг оқибатидир.

Зўравонликнинг соф кўриниши – президент содир бўлган ҳодисани шундай баҳолади, деб хабар бермоқда «Америка овози». Полициячиларнинг акс-таъсирига муносабат билдира туриб, Трамп уларнинг ҳаракатларини юқори баҳолади.

Оқ уй раҳбари фожиа муносабати билан давлат байроқларини туширишга буйруқ берди.

Аввалроқ, душанба куни президент Трамп фожиа оқибатида жабрланганлар ҳамда уларнинг оила аъзоларига “Твиттер”да чуқур ҳамдардлик билдирган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тадбиркорлар йили: туризм соҳаси вакиллари нималардан умидвор?

Бизнесни жорий йилда қандай ўзгаришлар кутмоқда, қандай ишлар режалаштирилган, шунингдек Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида ...

Ливияда эски қуръонни бепул янгилаб бермоқда

Ливия пойтахти Триполида кўнгиллилар Қуръоннинг эски ва шикастланган нусхаларини тикламоқда. Фаоллар ушбу савобли иш билан 2006 йилдан буён шуғулланмоқда. Ўшандан бери ярим ...

Агрипина шин: “ўзбекистонда болалар учун тўғри овқат пиширадиган ошпазлар йўқ”

Мактабгача таълим вазири Агрипина Шин боғчаларда ошпазлар етишмаслиги муаммосини тилга олди: “Болаларда овқат сифати — энг оғриқли масала. Биз тегишли ташкилотлар билан ...