Малоҳат Эшонқулова: Ҳуқуқбон Елена Урлаева қамоққа олинди

Меҳнатга оид мониторинг жараёнида ҳуқуқбон Елена Урлаева Германия журналистлари билан қамоққа олинди, деб ёзади Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти раиси, мустақил журналист Малоҳат Эшонқулова ўзининг “Фейсбук”даги саҳифасида.

“Бу ҳақда бизга “Альянс” етакчиси Елена Урлаева +99894 6891764 рақами орқали хабар берди”, – деб ёзади журналист.

Унда айтилишича 2017 йилнинг 4 октябрь куни тонгги соат 4.00 ларда “Альянс” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти етакчиси Елена Урлаева, фотомухбир Темур Карпов ва Германиядаги Штерн журнали мухбири Беттина Зенглинг Россиялик ҳамкасби билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Бўка туман пахта далаларига мажбурий меҳнатга оид мониторинг ўтказиш мақсадида отланишган эди.

“Елена Урлаева йўлбошчилигидаги журналистлар Ангрен шаҳрининг пахта теримига жалб этилган ўқитувчи, шифокор, бюджет ташклиотлари жойлашган биноларни тасвирга олиш, теримчилар билан суҳбатлашиш жараёнида Бўка туман ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган”, деб ёзади М. Эшонқулова.

Маълумотга кўра мониторинг иштирокчилари тахминан соат 8.00 ларда хибс этилган.

 Бу Елена Урлаеванинг биринчи бор қўлга олиниши эмас. У давлат манфаатига зид ахборот тарқатганликда ҳам бир неча бор айбланган. Шунингдек, Елена Урлаева 2001 йили, 2005 йили, 2012, 2016 йиллари ва шу йилнинг март ойида мажбуран психиатрия касалхонасига ётқизилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақш ўзбекистон доҳил 10 мамлакатни диний эркинликларни бузувчилар рўйхатига киритди

Қўшма Штатлар Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни виждон эркинлигини бузиш ва диний эркинликларни бўғиш муносабати билан “алоҳида хавотир уйғотувчи” 10 та мамлакат ...

Коррупционерлар давлат ва жамият манфаатларига 1 триллион 665 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказган

2019 йилнинг биринчи ярмида 661 нафар турли тоифадаги мансабдор шахсларга 590 жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида журналистлар учун ...

Қирғизистоннинг собиқ президенти атамбаевни ҳибсга олиш операцияси бошланди

Бугун, 7-августда кечки пайт Қирғизистоннинг маҳсус йўналишдаги аскарлари собиқ президент Алмазбек Атамбаевни Қўй-Тошдаги уйидан ҳибсга олиш операциясини бошлашди. Атамбаев ...