Бишкек ва Ўшда Ўзбекистон маданият кунлари бўлиб ўтади

Қирғизистон Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги xабарига кўра, 6 октябрь куни Бишкекда Ўзбекистон маданияти кунлари бошланади.

Шу куни пойтахтга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг вакиллари ташриф буюради. “Октябрь” кинотеатрида “Ойқиз эртаги” ўзбек киноси намойиш этилади. 6 октябрь куни кечқурун Т.Сатилганова номидаги Миллий филармонияда Ўзбекистон истеъдодлари концерт беради.

7 октябрь куни – маданият кунлари Ўш шаҳрида давом этади, “Семетей” кинотеатрида ўзбек фильмлар намойиш этилади. Бундан ташқари, Султон Ибраимов номидаги Миллий драма театрида концерт режалаштирилган. Тадбирлар доирасида “Ҳозирги Ўзбекистон” фотокўргазмаси ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

2016 йилнинг кузидан бошлаб Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги узоқ муддатли муносабатларниниг совуб кетишидан кейин мамлакатлар алоқалари яxшиланиб бормоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳокимлар одамлар билан гаплашишни билмайди

Президент Шавкат Мирзиёев кеча иқтисодиёт соҳаси бўйича йиғилиш ўтказган ва унда ҳокимларнинг халқ билан мулоқот қилиш маданиятига ҳам тўхталиб ўтган. "Ҳокимларимизда ...

Uzauto 9 ойда 236 000 та автомобил сотди

UzAuto Motors 2019 йилнинг 9 ойида 236 000 та автомобил сотди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати. Ушбу автомобиллардан 80 000 мингтаси сўнгги 2 ойга тўғри келган. ...

Собиқ миллий хавфсизлик хизмати генерали ҳаёт шарифхўжаев ушланди

Жума, 30 март, тушдан кейин Ўзбекистон собиқ Миллий хавфсизлик хизмати (ДХХ) генерали, шахсий таркиб хавфсизлигини таъминловчи назорат хизматини 2015 йилгача бошқарган Ҳаëт ...