Соғлиқни сақлаш тизимида жиддий ислоҳот зарур

Мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев Ӯзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида жиддий камчиликлар мавжудлигини тан олиб, соҳани ислоҳ қилиш даркорлигини илгари сурган эди ва бу борада ӯзгаришлар ясашни туғруқхоналардан бошлаб, у ерда гуллаб-яшнаган порахӯрлик ва бошқа иллатларни танқид остига олганди.

20 кун давомида, деярли ҳар куни эрталабдан то кечгача дастлаб Тошкент вилоят онкологик диспансерига, сӯнгра Республика онкология илмий марказига қатнайвериб-қатнайвериб англаганимиз шу бӯлдики, туғруқхоналардаги шифокорлару барча оқу кӯк халатли ходимларнинг  таъмагирлигию айёрона хатти-ҳаракатлари, “бер-бер”лари онкологик касалхоналар олдида ҳолва экан. Бу эса ҳар бир онгли одамни жиддий ташвишлантиради.

Гарчи Тошкент вилоят онкологик диспансери ва  Республика онкология илмий марказидаги ҳамма бӯлимларга барча турдаги хизматлар бепул эканлиги тӯғрисидаги маълумотномалар ҳар ким кӯра ва ӯқий оладиган жойларга катта ҳарфларда ёзилиб, осилиб қӯйилган бӯлса-да,  амалда бунга ҳеч ким, айниқса, шифокорлару тиббиёт ходимлари мутлақо риоя қилмаслигига, шифокорларнинг “бер-бери” ҳаддан ташқари кӯплигига, бу ҳам етмаганидек ҳамширалару техник ходимларнинг таъмаси бисёрлигига бевосита ва билвосита гувоҳ бӯлдик.

Ӯз вақтида “киссавурлар”га бизнинг қариндошимиз норезидент  бӯлгани учун барча тӯловларни кассага ҳатто 3 баравар қиммат нархда тӯлаганимизни билдирсакда,  уларнинг кассага тӯловимизни эътиборга олишни хоҳламасликлари, киссага қӯл суқишлари ҳар қандай кишининг асабини бузмай, кайфиятини туширмай, ғазабини келтирмай, нафратини уйғотмай қолмайди.

Хулласи калом, онкологик касалхоналарда врачлар, ҳамширалар, тех. персоналлар операциядан чиққан беморнинг қариндошларидан  қуйидагича миқдорлардаги суммаларни ундиришади ва ундиришга ҳаракат қилишади.

Наркоз бергани учун кӯк халатли шифокор 150 минг сӯмдан 300 минг сӯмгача пул талаб қилади. Қон учун: уч нафар донар қони суммаси, яъни 145-160 минг сӯм сӯралади, операцияда иштирок этган 3 нафар ҳамшира ва тех. персоналнинг ҳар бири 30-50 минг сӯмга туширади. Юқорида номлари тилга олинган “соғлик посбонлари”нинг ҳаммаси келтирилган суммаларни ундириш илинжида шахсан олдингизга келади. Демак, Сиз бизнинг бу суммаларни осмондан олиб ёзмаганимизга ишонч ҳосил қилдингиз. Ушбу суммаларни келтиришда биз худди ӯзимиз каби, таъбир жоиз бӯлса, жабрдийдалар фикрига ҳам қулоқ тутдик.   Бизнингча, бу ҳолат шунчаки аянчли эмас, катта фожеа ҳамдир. Давлат фожеаси, миллат фожеаси.

Юқоридаги ҳолатлардан шундай хулоса чиқариш мумкин: мамлакатда  коррупцияга, порахӯрликка қарши чора-тадбирлар жиддий йӯлга қӯйилмаган. Порахӯрлик, уюшган жиноятчилик илдизига узил-кесил болта урилмаган. Беморлар нафақат ижтимоий жиҳатдан, балки ихтиёрсиз равишда коррупция чангалига тушиб қолишдан ҳам ҳимояланмаган. Бу ҳолатга кескин турда чек қӯйиш керак. Айниқса, онкологик касалликка чалинган шахсларга, уларнинг қариндошларига жабр қилиш, зулм ӯтказишни тамоман бартараф этиш керак ва шарт. Шифокорларнинг ойлик маошини кескин ошириш лозим. Акс ҳолда Ӯзбекистонда оқ халатлилар дейилганда киши кӯз ӯнгида порахӯрлар гавдаланаверади, шифокорларга нисбатан ишонч ва ҳурмат ҳеч қачон тикланмайди.

Муаллиф:Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шароф рашидовда 40 ёшли фуқаро ов қуроли билан бир неча кишига ўқ узди

20 октябрь куни соат тунги 12да Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида одам ҳаётига суиқасд қилиш содир бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ...

Бирдамлик хдп раҳбари баҳодир хон туркистон тўрт кундан буён очлик акциясини давом этирмоқда

Бирдамлик ХДП раҳбари Баҳодир Хон Туркистон тўрт кундан буён очлик акциясини давом эттирмоқда. Баҳодир Хон Туркистоннинг айтишича унинг саломатлиги бугунга қадар қониқарли ...

Ўзбекистонда доллар ишлаб топган бўлсангиз – сўм оласиз

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПҚ–5811-сон, 05.09.2019 й.). Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. Киритилган ўзгартиришларга кўра, чет ...