Остона Қирғизистон президенти айтган гапларга норозилик билдирди

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг Қозоғистон раҳбарияти номига нисбатан айтган гаплари муносабати билан «қатъий норозилик» билдиради.

Қирғизистондаги сайловолди пойгаси жараёнини шарҳлай туриб, 7 октябрь куни Атамбоев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Қирғизистон президентлигига номзод Ўмурбек Бабанов билан учрашуви чоғидаги гапларига нибатан бир қанча танқидий фикрлар баён қилди.

Қозоғистон ТИВ бу баёнотларни «масъулиятсиз, моҳиятан иғво ва сайловолди мақсадлари йўлидаги ёлғондан иборат», шунингдек, икки дўстона давлат ўртасида йўл қўйиб бўлмайдиган баёнотлар, деб айтди.

Бунда, кеча кечқурун Остона эълон қилган хабарда Қозоғистон томони қирғиз халқи билан анъанавий қардошлик муносабатларини ривожлантириш йўналишига содиқ қолиши айтилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мақсуда ворисова:қасам билан ҳосил кўпаядими?

Мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини таъминлаш, муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, жамиятимизда демократик тамойилларни татбиқ этиш учун изчил, тизимли ишлар олиб борилмоқда. ...

Уй-жой бозоридаги вазият ёки пропискага оид қарорнинг таъсири ҳақида

Тошкент шаҳри ва вилоятида бирламчи бозорда қийматидан қатъи назар уй-жой сотиб олган вилоятлик фуқароларга тегишинча пойтахт региони пропискаси берилиши ва айни пайтда ...

Қозоғистонлик энг бадавлат шахснинг бойлиги аҳолини атиги 33 кун боқишга етади

Bloomberg агентлигининг хабар беришича, энг бадавлат фуқаролар ўзларининг ҳукуматларини қанчалик узоқ муддат молиялаштира олади, деган саволга жавоб излади. Янги кўрсаткич ...