Навальнийни қўллаб-қувватлаб Россияда бўлиб ўтган тадбирларда 290 киши ушланди

Муxолифатдаги сиёсатчи Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлаш мақсадида шанба куни Россиянинг 26та шаҳрида бўлиб ўтган тадбирлар вақтида 290 киши ушланди. “ОВД-Инфо” барча шаҳарларда ушланганлар тўғрисида хулосавий маълумотларни келтирди.


Иштирокчиларнинг ҳаммаси эркин сайловлар ўтказилишини, цензура бекор қилинишини талаб қилишди.

Москвада шанбадан якшанбага ўтар кечаси полиция Манеж майдонидаги митингни тарқатиб, қолган иштирокчиларни метронинг “Охотный ряд” бекатига қадар ҳайдаб борганидан сўнг, бир нечта фаол норозиликни давом эттириш мақсадида Чистые пруды булваригача боришди. Полиция бўлинмаси олдида18 киши, жумладан журналистлар – улар орасида “Озодлик” радоиси ходимлари Андрей Киселев ва Беата Бубенец ҳам бор – ҳибсга олинди. Улар бўлинмада бир соат ушлаб турилди ,Бубенец билан эса профилактик суҳбат ўтказилди.

Ҳибсда ушлаб турилган Алексей Навальный “Дождь” журналистининг саволига жавоб берар экан, Москва полицияси ҳатти-ҳаракатларини “Кремль ўйини” деб атади ва мазкур масала бўйича бошқа изоҳ бермади. Навальный норозилик намойишларидан қониқиш ҳосил қилди.

Санкт-Петербургда ҳам ҳибсга олишлар бўлди.

Аудиолар