Владимирдаги ҳалокатда ўлганлар жасади Ўзбекистонга етказилди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Россиянинг Владимир вилоятида содир бўлган автоҳалокатда ўлган ва жароҳат олганларни 8 октябрь куни ватанига етказди. O‘zbekiston24​ телеканали берган хабарга кўра, ҳалокатда нобуд бўлганларнинг жасади уйларига етказилган.

Москва атрофидаги Жуковскийдаги Раменское аэродромидан учган Ил-76 бортида темир йўлда юз берган авариянинг 36 иштирокчиси ва уларнинг беш нафар қариндошлари бор. Самолёт Термизга қўнди. У ерга Сурхондарё вилоятилик 22 киши ва ҳалок бўлган 15 кишининг жасади етказилди. Кейин самолёт Тошкентга учиб кетди.

Уч нафар жабрланган киши, жумладан беш ёшли қизалоқ Владимир областидаги касалхонада қолмоқда. Улар соғлиғининг ҳолати яхшиланганидан кейин ватанига қайтарилади.

6 октябрга ўтар кечаси Россиянинг Владимир вилоятидаги темирйўлда ЙҲҲ рўй берди: Санкт-Петербург – Нижний Новгород поезди автомобиль йўли ва темирйўл кесишмасида тўхтаб қолган йўловчи ташувчи автобус билан тўқнашиб кетди. Натижада 17 киши ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги – Ўзбекистон фуқароларидир. Ҳалокатда Қозоғистон фуқароси – автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Қозоғистон ҳукуматининг ахборотига кўра, Mercedes русумли автобус халқаро ташувларни амалга оширишга лицензияга эга бўлган ва Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сариагаш туманида рўйхатга олинган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фуқаролиги бӯлмаган шахслар ҳамон етим қўзи каби яшамоқда

Ўзбекистон Республикаси фуқаро паспорти илк бор ҳаётга тадбиқ қилинган йилда миллат душмани бўлмиш Ислом Каримов ташаббуси билан Фуқаролиги йўқ шахснинг Ўзбекистонда доимий ...

Тожик тадбиркорлари москвадаги мажмуада чиққан ёнғиндан миллионлаб зарар кўрди (видео)

  Москвадаги «Синдика» савдо мажмуасида юз берган ёнғин оқибатида ўнлаб тожик тадбиркорлари ҳам катта миқдорда зарар кўрди. Бу ҳақда РТ меҳнат, миграция ва аҳоли ...

Ўзбекистон фуқароси санкт-петербургда оғир аҳволда топилди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси 26 август куни Ўзбекистон фуқароси Ғ.П. оғир аҳволда топилганлиги ва 33-сонли шаҳар касалхонасига ётқизилганлиги ...