Amnesty International: Бобомурод Абдуллаевнинг ҳаёти хавф остида

Amnesty International ташкилоти Ўзбекистонда ҳибсда қолаётган журналист Бобомурод Абдуллаевнинг ҳаёти хавф остида эканини таъкидлаб, жамоатчиликни унинг ҳимояси учун акцияга чақирди. 

2017 йилнинг 27 сентябрида Тошкентда қўлга олинган 44 ёшли мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон Жиноят кодекси 159-моддасининг 4-қисмида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда (Ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш) айбланмоқда. ​

Ташкилот баёнотида Ўзбекистон “сўз эркинлиги ва тинч намойишлар ўтказиш ҳуқуқи ўта кескин чекланган мамлакат” дея таърифланган.

Amnesty International ташкилоти 7 октябр кунги баёнотида: “Ўшандан буён у қийноқлар бўйича энг даҳшатли саналган тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. Унинг аёвсиз қийноқларга ва бошқа таҳқирловчи муомалага дучор бўлиш хавфи жуда юқори”, деб қайд этди.

Баёнотда мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев ҳимояси учун фаоллар акцияга чораланади. Ташкилот акцияга қўшилишни истовчилардан ушлаб турилган журналистнинг озодлигини сўраб, бир неча тилда мурожаатнома ёзишни чақирмоқда.

Суднинг қарорига кўра, Абдуллаев “Ўзбекистон Халқ ҳаракати” функционери сифатида шу ҳаракат раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг кўрсатмаси билан 2011 йилдан буён Усмон Ҳақназаров тахаллуси билан Интернетда мавжуд конституциявий тузумни ағдаришга қаратилган материалларни тарқатиш билан шуғулланиб келган”.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Собиқ депутат олимжон тўхтаназаров озод этилди

Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашининг собиқ депутати Олимжон Тўхтаназаров озодликка чиқиб, оиласи бағрига қайтди. Олимжон Тухтаназаров Эслатиб ўтамиз, ижтимоий ...

Деҳлида ўзбек аёлини зўрлаган 3 киши  ҳибсга олинди

Деҳли шаҳрида 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳужум ва зўрлашга учрагани тўғрисида ОАВда тарқатилган маълумот тасдиқланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар беради. Элчихона ...

Оловга айланган кўчалар ёки «қон чиқмаса ҳисобмас»(ми?)

Бугунги куннинг трендга айланган мавзуси, шубҳасиз – кундузи чироғини ёндираман, деб машинаси ёнаётганлар бўлмоқда. Кечанинг ўзида олов ичида қолган машиналар ҳақида шунчалар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400