Туркманистон раҳбари Оқсоқоллар кенгаши орқали бепул ижтимоий имтиёзлардан воз кечиш ниятида

9 октябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Оқсоқоллар кенгашининг мажлисида электр, газ, сув ва туздан фойдаланганлик учун босқичма-босқич тўловлар киритиб боришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашини эълон қилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Давлат раҳбари бу имтиёзлар давлат мураккаб иқтисодий вазиятда бўлган пайтда киритилганини баён қилди. Энди эса, президентнинг фикрига кўра, Туркманистонда аҳолининг даромадлари йилдан-йилга ортиб бораяпти, кўплаб иш жойлари яратилган. Бу илгари бепул тақдим этилган ижтимоий имтиёзлар учун тўлов киритишга имкон беради.

Бунда имтиёзлардан воз кечиш ташаббуси, Бердимуҳамедов таъкидлаганидек, Оқсоқоллар кенгашидан келиб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бепул имтиёзларни бекор қилиш ҳақидаги таклиф илк марта 2015 йилда Оқсоқоллар кенгашининг мажлиси давомида янграган эди. Кенгаш вакилларидан бири мамлакат аҳолиси «куч-қудрат ва бахт даврида шунчалик яхши яшаяптики, газ, сув ва электр учун ҳеч қандай муаммосиз ҳақ тўлаши мумкин», деган эди.

2017йил июнда президент имтиёзлар тизими тўла самарасиз бўлиб қолганини баён қилди ва уларни бекор қилишга топшириқ берди. Бунда у «имтиёзлар ҳаммага бирдек эмас, балки ҳақиқатан ҳам ижтимоий ёрдамга муҳтожларга берилиши шарт» эканлигини қўшимча қилиб ўтганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“давлатнинг арзонроқ унини олиш учун кун бўйи навбатда турибмиз”

  "Мана бундай навбатни кўрганмисиз? Даҳшат! Бу Хоразм шаҳрида давлат томонидан арзонлаштирилган нархда сотиладиган унга тўпланган навбат. Мен навбатимни 1-2 кун кутсам ...

Барча транпорт воситалари чироғини ёқмай юрса бўладими?

Ҳукумат қарорига кўра, куннинг ёруғ вақтида қуйидаги ҳолларда яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши керак: транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда; ...

Тожикистонлик эркак 2 йил давомида 15 ёшли ўзбекистонлик қизни зўрлаб келмоқда

Россиянинг Уфа шаҳрида 44 ёшли тожикистонлик эркак онасининг ҳужжатлари билан боғлиқ муаммоларини рўкач қилиб 15 ёшли ўзбекистонлик қизни зўрлаб келгани аниқланди. Маълум ...