Тожикистонда туберкулёзга қарши курашга диндорларни жалб қилишди

Тожикистон соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида ва Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда диндорларни силга қарши кураш ҳамда аҳолининг бу касаллик ҳақида хабардорлигини оширишга жалб қилди.

Силга қарши кураш кампаниясининг иштирокчилари орасида Рашт тумани жамоа мачитининг имом хатиби – Каримжон Розиқов ҳам бор. У ҳар жумада диний ишлардан кейин, ибодатга келганлар билан сил мавзусини 15 дақиқа муҳокама қилади.

Натижада 80 нафар ибодат қилувчи ўзида шу касалликнинг бор-йўқлигини текширишдан ўтди ва улардан баъзилари Кох таёқчаларини юқтириб олгани маълум бўлди. Домулло Каримжон ваъзхонлик қиладиган мачитда доимий ибодат қилувчиларнинг сони 500 нафарга етади.

Шу йил августда Дин ишлари бўйича қўмитанинг тавсияси билан ўргатувчи курсларни тугатган имом хатиб соғлом турмуш тарзини, жумладан сил муаммосини тарғиб қилишга киришди. «Мен Россиядан қайтиб келганларга силни аниқлаш бўйича текширувдан ўтишни тавсия қиламан. Бу ҳар бир кишининг ўз хотиржамлиги учун зарур. Борди-ю, одам касал эканлиги аниқланса, даволашни ўз вақтида бошлаш мумкин. Шундай қилиб, сиз ҳам, оилангиз ҳам таҳдид остида бўлмайди –дейман ўз ваъзларимда», – деди у.

2015 йилдан бошлаб USAID мамлакатнинг ушбу юқумли касаллик олдида заиф бўлган 27 шаҳар ва туманларида соғлиқни сақлаш бўйича 143 та жамоатчилик қўмиталари тузди. Уларнинг 800 дан ортиқ аъзоси бор. USAID бу беш йиллик лойиҳага 13,3 миллион доллар ажратган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«грин кард» анкетасини тўлдириш муддати ўзгартирилди

Ҳар йили куз мавсумида АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинадиган «Грин кард» анкетасини тўлдириш муддати ўзгартирилди. Бу ҳақдаги илк расмий маълумотни АҚШнинг ...

Сурхондарёда ем- хашак муаммоси

Сурхондарёда бу йил ем-хашак нархи ҳаддан зиёд кўтарилиб кетди. Қиш ойлари ва баҳорнинг дастлабки даврида бир дона прессланган сомон нархи 20000 сўмгача кўтарилди. Бу ярим ...

Сенатнинг одоб комиссияси шуҳрат ғаниевга огоҳлантириш берди

Сенатнинг Регламент ва одоб комиссияси 30 сентябрда йиғилиб Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга "қатъий" огоҳлантириш берди. Сенат раиси Танзила Нарбаева бошчилигида ўтган ...