Шимолий Корея АҚШга “оловли дўл” билан таҳдид қилмоқда

Шимолий Корея АҚШ президенти Дональд Трампнинг КХДРни йўқ қилишга тайёрлиги ҳақидаги сўзларига “оловли дўл” ёғдириш билан таҳдид солмоқда.

КХДР ТИВ раҳбари Ли Ён Хо ТАСС агентлиги делегацияси билан Пхеньяндаги суҳбати давомида оммавий қирғин қуроли унинг мамлакати учун суверенитетни ташқи тажовуздан ҳимоя қилиш ва уни ушлаб туриш инструменти бўлиб хизмат қилишини, шу сабабли у ҳеч қачон ўз ядро дастури юзасидан ҳеч қандай музокаралар ўтказишга рози бўлмаслигини айтиб ўтди.

Чоршанбага ўтар кечасида Корея ярим ороли устидан Американинг иккита стретегик бомбардимончи самолёти учиб ўтиб, сўнг Жанубий Корея соҳили яқинида “ҳаво-сув” классидаги ракеталарнинг ўқув-машқ учишларини ўтказди. Бу ҳақда Жанубий Корея ҳарбийлари маълум қилдилар. Америка ҳарбийлари, ўз ўрнида, Япония ва Жанубий Кореянинг ҳарбий самолётлари билан қўшма тунги машқлар ўтказилганлигини айтдилар.

Reuters’нинг хабар қилишича, айни шу пайт АҚШ президенти Дональд Трамп куч тузилмалари раҳбарлари билан КХДРнинг тажовузига жавобан ёки у томонидан ядро қуроли ишлатилиши хавфининг олдини олиш мақсадидаги эҳтимолий хатти-ҳаракатларини муҳокама қилган.

Вашингтон ва Пхеньян ўртасидаги муносабатларнинг таранглиги Шимолий Кореяда ядро ва ракета синовларининг кучайгани ва мамлакат раҳбариятининг Америкага қарата қилинган дўқ-пўписа оҳангидаги баёнотлари муносабати билан кучайган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон сенатори содиқ сафоев ақш мулозими билан савдо-сотиқ масалаларини муҳокама қилди

Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича Савдо вакили Марк Линскотт Ўзбекистон Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиши ва Қўшма Штатлар билан савдо қилиш масалаларини ...

Аудио дастур (3) ўзбекистонлик журналист билан суҳбат. пахтани ким терадиган бўлди?