Қозоғистон МХҚ чегарадаги “режали операция” ҳақида маълум қилди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) “чегаравий режали операция” ўтказилиши ҳақида маълум қилди. Қўмитанинг 11 октябрдаги хабарида айтилишича, операция давлат чегарасининг “бутун периметри” бўйлаб, шу жумладан, Қозоғистон-Қирғизистон қисмида ҳам ўтказилмоқда.

Мазкур операция мақсадлари орасида жиноий фаолиятга алоқадор шахсларни аниқлаш ва чегара режимига қанчалик риоя қилинаётганлигини текшириш айтиб ўтилган.

Қўмита хабарида баён қилинишича, МХҚга кирувчи чегара хизмати чегарани кесиб ўтаётган шахслар, транспорт воситалари, юк ва товарлар текширувини кучайтирган. Бунда қайд қилинишича, чегарани кесиб ўтишга доир чекловлар ёки тақиқлар жорий қилинмаган.

“МХҚ чегара хизмати ҳарбий хизматчилари бўлинмаларининг хатти-ҳаракатлари қатъиян қонунчилик доирасида, қозоғистонлик ва хорижий фуқаролар ҳуқуқлари қисилмаган ҳолда кечмоқда”, – дейилади матбуот хизмати хабарида.

Қозоғистон билан чегарадаги вазият 10 октябрда мураккаблашди. Қирғизистон Давлат чегара хизмати маълумотларига кўра, Қозоғистон чегарадан ўтказишни кучайтирилган режимда амалга оширишни бошлаган, натижада кириш-чиқиш пунктларида навбатлар ҳосил бўлган.

Қирғизистон ҳукуматининг 11 октябрь оқшомида маълум қилишича, музокаралар натижасида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев республика ҳукуматига чегарадаги барча масалаларни ечишни топширган.

Қирғизистон Давлат чегара хизмати маълумотларига кўра, ярим тунга келиб Қозоғистон тарафи чегарадаги шахсларни ўтказишни тезлаштирган, 12 октябрь тонгига келиб эса уни яна секинлаштирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“бу маддоҳ ва ўғрилар мансабда экан адолат бўлишига ишониш қийин…”

Бугун бир танишим билан учрашиб колганимда анча гаплашиб колдик ва унинг фикрлари мени хайрон колдирди. Мен унга ҳозирги ижобий ишлар ва ислоҳотларни жадал олиб бораётгани, ...

“бек тўпи” бозорининг собиқ раҳбари тоштурмади вафот этди

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича судида бозорларнинг собиқ раҳбарларига нисбатан жиноят иши Сарвар Каримов судялиги остида кўрила бошланган эди. Жорий йилнинг 1 апрель куни ...

Мухолифат керакми?

Биз одатда бирор саволга жавоб изласак миллий ва диний қадриятларимизга таянишга харакат қиламиз. Чунки мана шу энг тўғри йўлдир.Оллох шайтонга " Сен муддат ...