Ўзбекистонда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларини қуриш тақиқланди

Ўзбекистон ҳукумати маҳаллий ҳокимиятларга 2017 йил 1 декабрдан бошлаб янги автомобилларга газ қуйиш шохобчаларини (АГҚШ) қуриш учун ер ажратишни тақиқлади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 11 октябрдаги қарорида белгилаб қўйилган.

Манба: kun.uz

Шу билан бирга, мавжуд АГҚШларни автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига (АГТКС) босқичма-босқич ўзгартириш режалаштирилган. Ёқилғи қуйиш шохобчаларини ўзгартиришнинг батафсил режаси жорий йилнинг декабрь ойи ўрталарига қадар ишлаб чиқилади.

«Ўзбекнефтегаз» Жанубий Кореянинг NK Group компанияси билан биргаликда ускуналарни сотиб олишни енгиллаштириш ва харажатларни камайтириш мақсадида, стационар ва кўчма АГТКСлар учун ускуналар, эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш, шунингдек. уларга сервис хизмати кўрсатиш бўйича қўшма корхона ташкил этади.

2019 йил охирига қадар республика бўйлаб 178 та ёқилғи қуйиш шохобчасини қуриш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, мамлакатда ҳозирда 569 та шундай шохобча мавжуд.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон марказий осиёда қашшоқлик даражаси бўйича энг паст кўрсаткичга эга

Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича иқтисодчиси Уильям Зейтц, Қозоғистон Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси бўйича энг паст кўрсаткичга эгалиги хақида баёнот берди. Уильям ...

Мирзиëев таваллуди: твда “жаноб президент”¸ тармоқда “подшоҳи олам”

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни 61 ёшга тўлгани муносабати билан Президент Девони матбуот ва теле-радио муҳаррирларига эфирларда мақтовли дастурлар ...

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган шахсларга sms орқали ҳам хабар юборилади

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 20 октябрдаги “Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий жарималарни тўлашнинг биллинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400