Вақт ҳамда пулнинг қадрига етадиганлар учун: Янги онлайн-бозор «Abad.uz»ни кутиб олинг

Бутун ёз фасли давомида Тошкент кўчаларига илиб чиқилган турфа рангли баннерлар ва турли ўлчамдаги плакатлар пойтахт аҳолисига биргина сирли сўз — аbad’ни тақдим этди, унинг маъноси ва вазифаси нима эканлигини шу кунга қадар сирлилигича қолди. Энди «ниқобларни ечиш» вақти етди.

Мақола daryo.uz сайтидан олинди

Аввало айтиш жоизки, XXI аср технологиялари интернет ҳаётимизнинг барча жабҳаларига кириб боришини таъминлади. Тармоқ орқали савдо қилиш ҳам ўзининг кўп сонли фойдалари ҳамда имкониятлари сабаб бундан мустасно эмас. Истеъмолчиларга қулайлик, вақтини ҳамда молиявий харажатларини тежаши мақсадида «abad.uz» лойиҳаси диққат билан ўрганиб чиқилиб, ишга туширилди.

Сайтнинг иш фаолияти b2c принципига асосланган (business-to-consumer) бўлиб, бу эса сотувчиларга мақсадли аудитория билан янада яқинроқ ишлашга имкон беради. «abad.uz»даги виртуал «пештахта» компаниялар учун ойига 50 минг сўмни ташкил этади, шу билан бирга, ушбу «пештахта»га жойлаштириладиган товарларнинг сони чегараланмаган.

Истеъмолчилар учун кўп сонли воситачиларнинг мавжуд эмаслиги — бу сифатли харидни амалга оширишда ўзига хос бонусдир — вақт ва пулни тежаш. Бундан ташқари b2c тизими «abad.uz» фойдаланувчиларини алданиб қолишдан ҳамда ёмон ниятлилардан ҳимоя қилади.

«abad.uz»ни ундаги қулайликлар сабаб тезда яхши кўриб қоласиз! «abad.uz» — бу майда деталларигача ҳисобга олинган, тежамкор ва ёқимли замонавий витрина-сайт. «abad.uz» орқали шоппинг — ҳақиқий роҳат ҳисобланади, сайтдаги консултантлардан ташқари маҳсулот ҳақида тўлиқ тавсифлар ҳам ёзилган бўлиб, бу дўконга ваннада ётганда ҳам «ташриф буюриш» имконини беради.

Бундан ташқари тезкор ёрдам кўрсатувчи Call-сентр маркази ҳам мавжуд.

Сайт 24/7 режимида, ҳафта кунлари ва ёмон об-ҳаводан қатъи назар ишлайверади. Ҳозирча Android платформаси учун дастуримиз тайёр, iOS тизимида ишлайдиган дастур ҳам тез орада тайёр бўлади, унинг устида олиб борилаётган ишлар ниёҳасига етиш арафасида.

Сайтдаги нархларнинг ҳар хиллиги алоҳида эътиборга молик. Энг арзон нархлар ва аъло даражадаги келишувлар — фақатгина «abad.uz»да! «abad.uz» фойдаланувчиларининг «биринчи қўл» ишлаб чиқарувчи компаниялари ёки сотувчи билан олди-бердиси сабаб маҳсулотларга қўшимча нархлар юкланмайди (транспорт учун, ҳудуд ижараси ва воситачининг фоизлари).

«abad.uz» асосчилари лойиҳанинг ишга тушиши муносабати билан сайт ҳамда мобил дастур фойдаланувчилари учун кўплаб мусобақа ва фидбеклар тайёрлаб қўйган, улардан биринчиси «abad.uz» промо-кодини ONEМОRЕ’даги учта илтифотдан бирига алмаштиришингиз мумкин.

Акция шартлари:

  • Промо-код ҳар бир буюртма рўйхатдан ўтказилганда тақдим этилади (бир марта савдо қилинган вақтда сотиб олинган товарлар сонидан қатъи назар);
  • Промо-код сотиб олинган санадан бошлаб 10 календар куни давомида фаол ҳисобланади;
  • Акция аёллар компаниясида 2 кишидан бошлаб тарқалади;
  • Акция 31 октябрга қадар ҳар куни бўлиб ўтади (жума ва шанба кунларидан ташқари)
  • Промо-кодлар сони чекланган.

Батафсил маълумотлар билан қуйидаги ссилкалар орқали танишишингиз мумкин:

Сайт: https://abad.uz/pages/event/

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Иброҳим исроилов мижозларидан олган 15 миллиард сўмга яқин пул маблағлар нималарга сарфлаган?

Аввалроқ Straus House МЧЖ таъсисчиси Иброҳим Исроилов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга ...

«миллион» жамоаси салкам 200 миллион сўм давлат божи тўлаши керак!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сонли қарори билан тасдиқланган «Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, ...

Ўзбекистонда пиллачилик билан шуғулланувчи хонадонларга бепул 50 бош парранда берилади

Ўзбекистон вилоятларида пиллачилик билан шуғулланувчи хонадонларга 50 бошдан 90 кунлик парранда ва тут кўчатларини шартнома асосида бепул етказиб берилади. Бу ҳақда ...