15 октябрь соат 8:00 да Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонасида президент сайлови доирасида 9025-рақамли сайлов участкаси очилди. Бу ҳақда Kabar маълумот агентлиги маълум қилди.
Элчихона матбуот хизматининг маълум қилишича, биринчи бўлиб дипломатик муассаса ходимлари президент сайлови доирасида овоз берган. Сайловчилар рўйхатида Ўзбекистонда доимий ёки вақтинча яшаётган 600 дан ортиқ Қирғизистон фуқароси бор.
Сайлов участкаси Тошкент вақти билан соат 20:00 да ёпилади.