Лола Каримова-Тилляева АҚШдан бир неча қимматбаҳо саройлар сотиб олган.

Ӯзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева, Лос-Анжелесда ҳар бири бир неча миллион долларга баҳоланадиган  тӯртта сарой сотиб олгани Американинг The New York Times нашри тадқиқотида ёзилди. Саройлар Бель Эйрде жойлашган “фаришталар шаҳри”нинг кӯркам ва машҳур туманларидан бирида қад ростлаган.

Лола Каримова Тилляеванинг Лос –Анжелесдаги Le Palais саройини 58 млн. долларга  2013 йилнинг ёзида сотиб олгани маълум бӯлган. Ушбу мавзу бир қанча вақтгача АҚШ ОАВ саҳифаларида ёритилди. Ғарбликлар каби ӯзбекистонликларни ҳам Лола Тилляева бу каби мулкларга қандай эга бӯлди, деган саволлар қизиқтирди. Чунки у Ӯзбекистон ҳукуматида  фақат  дипломат ходими бӯлган. Бундан бир неча вақт олдин The New York Times нашри томонидан олиб борилган тадқиқотлар Le Palais саройининг (“Ярим ой” деган ном билан машҳур) –  Ислом Каримовнинг қизи Лоланинг Лос- Анжелесдаги ягона мулки эмаслигини аниқлаган.

Лоланинг шахсий мулки тӯғрисидаги ахборотлар меъмор Муҳаммад  Ҳадиднинг Лос-Анжелесдаги қиммат туманлардан биридаги янги лойиҳаси ҳақидаги мақоласидан кейин маълум бӯлган.

Айни пайтда марҳум президент Ислом Каримовнинг кичик қизи ҳамда унинг умр йӯлдошининг “қонуний” бойликлари фош этила бошланди. Маълум бӯлишича, Тилляевлар Тошкентдаги ӯзларига тегишли “Абу сахий” бозорида ҳам “қонуний” фаолият юритган. Оддий тадбиркорлар 10 кв.м. жойга эгалик қилиш учун сон-саноқсиз қийинчиликларга дучор келаётган бир чоғда улар бир неча минг гектар ерларни осонгина қӯлга киритиб, эмин-эркин тадбиркорлик билан шуғулланган. Қолаверса, Тилляевларнинг ҳозирда бир неча давлат фуқаролигига эгалиги ҳам жаҳон афкор оммасини “ҳайратлантирмоқда”.

Ҳа,  Ӯзбекистонда ҳозирги кунгача  парчаланиб кетган собиқ СССР ватандошлари бир неча йиллардан буён шу заминда яшаб келаётган бӯлса-да, ҳамон Ӯзбекистон ватандоши бӯла олмаётганликларини билган дунё аҳли албатта ҳайратланадида. Мана бизнинг чорак аср ишониб келган давлатимиз раҳбарининг “халқпарварлиги”, “ватанпарварлиги”.

Муаллиф:Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жиззахда етти ойда уч ака-ука оламдан ўтди. улардан икки нафари ўзини осган

Жиззах вилояти Фориш туманидаги «Қўлба» МФЙ, «Кўҳна бозор» қишлоғида М. оиласида катта фожеа. Етти ой ичида ака-ука ўзини осди, учинчи ака юрак хуружидан вафот этди, дея ...

Ўзбекистонликлар россияда 15 кун рўйхатдан ўтмасдан юришлари мумкин

Ўзбекистон фуқароларининг Россияда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати 7 кундан 15 кунгача давом этади. Россияликлар ҳам Ўзбекистонда худди шундай режим билан юришлари мумкин. ...

Дунёни ларзага келтираётган хабар

Айтишларича, инсон қалбида забт этилмаган ва ҳис қилинмаган гўзал туйғуларни фарзанд қувончи ҳадя қилар экан. Чиндан ҳам, болалар бизга ҳаётнинг энг гўзал туйғуларидан ...