«Грин кард» анкетасини тўлдириш муддати ўзгартирилди

Ҳар йили куз мавсумида АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинадиган «Грин кард» анкетасини тўлдириш муддати ўзгартирилди. Бу ҳақдаги илк расмий маълумотни АҚШнинг Эквадордаги консуллик идораси хабар берди.

Мақола kun.uz сайтидан олинди

Унда айтилишича, жорий йилда Green Card лотереясини ўтказилишига оид саналарда ўзгариш юз бериб, анкеталарни 18 октябрдан бошлаб тўлдириш мумкин. Шу пайтгача тўлдирилган барча анкеталар ҳам қайтадан киритилиши шарт, акс ҳолда уларнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмайди.

Хабарда айтилишича, анкеталарни тўлдиришнинг сўнгги муддати 22 ноябрь куни якунига етади. Шунингдек, мазкур идора берган маълумотга кўра, Green Card​ 2019 натижалари 2018 йил 15 майдан сўнг эълон қилинади.

Ҳозирча бу ҳақда Давлат департаментининг расмий саҳифасида ҳеч нима дейилмаган. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳам мазкур масалага расмий изоҳ бермаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бмт: дунё иқтисоди бу йил 3 фоизга ўсди

Жорий йилда жаҳон иқтисоди 3 фоизга ўсган. Бу 2011 йилдан бери кузатилган энг юқори кўрсаткичдир. Бунга Россия, Бразилия, Аргентина ҳамда Нигериядаги ижобий ўзгаришлар туртки ...

Тожикистоннинг биринчи президенти рафиқасининг вафоти сабаблари ўрганилмоқда

Тожикистон расмийлари мамлакат биринчи президенти Раҳмон Набиевнинг рафиқаси Майрам Набиеванинг вафоти билан боғлиқ вазиятини ўрганишга қарор қилди. (more…)

Қачонгача ўзбеклар меҳнат мигранти бўлиб қолади?

Айни кунларда Қозоғистоннинг шимолий ҳудудларида, жумладан, Оқмўла, Оқтўбе, Кўкшетов вилоятларида ҳамда пойтахт Остона шаҳрида ҳаво ҳарорати кескин даражада пасайган. -30, ...