Андижон – Тошкент рейслари бекор қилиниб, поездлар пахта теримига сафарбар этилди

Тошкент—Андижон—Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи поездлар қатнови номаълум муддатга қадар йўловчиларга хизмат кўрсатишни тўхтатди. Поездлар водий вилоятларидан ҳашарчиларни Тошкент вилояти ва унинг атрофидаги ҳудудларда етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб олиш учун ташишга сафарбар қилинган.

Мақола kun.uz сайтидан олинди

Вазиятга аниқлик киритиш мақсадида, нашр мухбири Тошкент шаҳридаги Марказий вокзали тезкор маълумот бериш хизмати билан боғланган.

«Қатнов қачон қайта тикланишини билмаймиз, чунки пахтага одам ташиб келтирилмоқда», дея жавоб қайтарди оператор.

Агентлик хабарига кўра, 14-октябрь кеча-кундузда водийдан 32 минг нафар теримчи Тошкент вилояти ҳудудига олиб келинган. Улар орасида уюшмаган ёшлар, коллеж ҳамда тиббиёт ходимлари ​бор.

Андижон вилоятидаги манбанинг маълумот беришича, айни пайтда Андижон шаҳридаги вокзалдан теримчилар чиққан икки эшелонпоезд белгиланган манзилга жўнаб кетган. Маълумотларга кўра, 14 октябрь куни Андижондан йўл олган ҳашарчилар Тошкент вилоятининг Бўка ва Бекобод туманларида пахта теришга киришган.

Рейслар бекор қилинишидан олдин шу йўналишга чипта олганлардан 15 октябрь куни соат 08:00гача чипталарни топшириш сўралган. Акс-ҳолда чипталар пули қайтариб берилмаслиги айтилган.

Бу вақтда, Андижон-Тошкент йўналишида қатновчи таксичилар йўл кира нархини кескин кўтаришган. Айрим жойларда йўловчи ташиш нархи бир киши учун 80 минг сўмгача кўтарилган, бу эса одатий белгиланган бозор нархидан икки баравар қиммат дегани.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эътиборсизлик – ҳалокатнинг илк манзили

Аччиқ бўлса-да, ҳақиқатни тан олишга тўғри келади: бугун ҳамма оилада ҳам соғлом муҳит ҳукмрон эмас. Ота-оналаримиз гарданидаги масъулиятни унутгани туфайли фарзандлари ...

Путин 134 500 нафар ёшларни ҳарбий хизматга чақирмоқда

Россияда 1-апрелдан баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақириш бошланади. Ҳарбий хизматга 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган эркаклар чақирилади. Чақирув 15-июлга қадар давом этади. Шу ...

Туркманистонда 30 ёшга тўлмаган эркакларга хорижга чиқиш тақиқланди

Эндиликда ўттиз ёшга тўлмаган эркаклар хорижий сафарга чиқарилмайди, дея хабар берди Дашоғуз вилоятидаги “Озодлик” манбаси минтақа Миграция хизматидаги вакилига таяниб. ...