Долларнинг расмий курси ўсишни бошлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 17 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади. 

Унга кўра, доллар курси бир ҳафта илгари, 10 октябрь куни ўрнатилган курсга нисбатан 6.69 сўмга ўсди ва бир доллар 8058.77 сўмни ташкил этди.

Бир евро курси 65.07 сўмга кўтарилиб, 9515.80 сўмга тенг бўлиб турибди.

1 Россия рубли эса 2.32 сўмга қимматлаб, 140,84 сўмга етган.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 1 АҚШ долларини 8100 сўмга тенг баҳолаганди. Шундан кейинги ҳафталарда доллар курси узлуксиз пасайиб келганди ва бир ой ичида жами 50 сўмга яқин қийматда пастлаганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўртача ойлик маоши бўйича рейтинг: ўзбекистон нечанчи ўринда?

Нигина Ҳакимова Энг қуйи поғонадан эса Тожикистон ўрин олди. Бу ерда ўртача ойлик маоши 120 долларни ташкил этар экан. Собиқ иттифоқ мамлакатлари бугунги кунда қанча маош ...

Красноярскда ўзбек гилосининг бир килограмми 7,6 доллардан сотилмоқда

Красноярскдаги мева-сабзавот дўконлари ҳамда супермаркетларда Ўзбекистонда етиштирилган гилос пайдо бўлди, деб ёзади “Кун.уз” сайти. «Проспект мира» ...

Грузияда бизнес: тбилисида бир ҳафтада хостел очишнинг йўли

Ўзбекистонлик Шаҳноза Мўминова Тбилисида бир ҳафтада Backpackers хостелини очига муваффақ бўлди. Қандай қилиб бунинг уддасидан чиққанлиги ва “рюкзак ортган сайёҳлар”нинг ...