Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради

Қарийб 20 кундан буён МХХ ҳибсхонасида қолаётган журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси – Гавҳаржон Мадаминова Ўзбекистон президенти ва Бош прокурорига ариза билан мурожаат қилиб, улардан ўғлининг ишини назоратга олишни сўради.3

69 яшар Гавҳаржон Мадаминова терговчиларнинг ўғлининг қийноққа солинмаганлиги ҳақидаги даъволаридан шубҳаланмоқда.

Мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев 27 сентябрь куни қўлга олинган эди. Ўшандан буён уни онаси – Гавҳаржон Мадаминовага кўрсатишмаган.

Мадаминованинг гапига кўра, 16 октябрь куни у арз қилиш учун Ўзбекистон президенти девонига ва Бош прокуратурага борди. Мадаминованинг айтишича, хусусий адвокатлар унинг ўғлини ҳимоя қилишдан бош тортмоқда ва ҳозирда ўғлини давлат тайинлаган адвокат ҳимоя қилишни бошлаган.

– Менга уни кўрсатишмаяпти. Давлат адвокати ўғлим билан учрашиб, менга ҳаммаси яхши эканини айтди. Адвокат менга Бобомуродни калтаклашмаганини айтди. Кейин мен ўғлимни кўришга ёрдам беришини сўрадим. Бироқ адвокат менга тергов тугатмагунча у менга кўрсатилмаслигини айтди “, – дейди журналистнинг онаси.

44 ёшли мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон Жиноят кодекси 159-моддасининг 4-қисмида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда (Ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш) айбланмоқда. ​ Ушбу жиноятни содир этиш учун 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Суд қарорида ëзилишича, “Абдуллаев “Ўзбекистон Халқ ҳаракати” функционери сифатида шу ҳаракат раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг кўрсатмаси билан 2011 йилдан буён Усмон Ҳақназаров тахаллуси билан Интернетда мавжуд конституциявий тузумни ағдаришга қаратилган материалларни тарқатиш билан шуғулланиб келган”.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Беш юлдузли отелга қамалган шаҳзодалар

Шу ҳафтада дунё матбуотида Саудия Арабистони подшоҳи 11 нафар шаҳзода ва подшоҳликнинг амалдаги ҳукуматида фаолият юритаётган 4 нафар вазирни коррупцияда гумонлаб ҳибсга ...

Собиқ ички ишлар вазири зокиржон алматов яна вазирликка қайтди

Генерал Зокиржон Алматов (чапдан иккинчи) 2005 йилда хавфсизлик тизими расмийлари билан. Ўзбекистон собиқ Ички ишлар вазири¸ генерал Зокир Алматов оиласига яқин мулозимнинг ...

Эронда қалбаки ароқ ичган одамлар ҳалок бўлди

Эроннинг Ҳурмузгон вилоятида қалбаки спиртли ичимликдан заҳарланган ўн киши ҳалок бўлди. Ҳурмузгон шаҳридаги Соғлиқни сақлаш фанлари университети матбуот котиби Фатма ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400