Иркутскда Ўзбекистон фуқароларини тупроқ босиб қолди

Россиянинг Иркутскида тўрт метрдан ошиқ чуқурликда хандақнинг қулаши оқибатида Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси тупроқ уюми тагида қолди, улардан бир нафари қутқарилди, дея хабар бермоқда РИА Новости минтақа тезкор хизматларидаги манбага асосан.

“Захаров кўчасидаги 14-уй ёнида ер ишларини олиб бориш чоғида узунлиги ўн метр ва чуқурлиги тўрт метрдан ортиқ бўлган хандақда тупроқ емирилиши юз берган. Уч ишчи – Ўзбекистон фуқаролари жабрланди”, – дея айтиб ўтди агентлик суҳбатдоши.

Унинг сўзларига кўра, бир ишчи қутқарилди, яна икки нафари тупроқ уюми тагида қолмоқда. Қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. ФҲ тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Манба: kun.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“боболаримиз қурганини таъмирлаб, оталаримиз бунёд этганларини эса бузамиз”

Пойтахтнинг замонавий қиёфаси, Tashkent City, алюкобонд ва шаҳарсозликнинг асосий тамойиллари ҳақида Александр Куранов – 40 йиллик тажрибага эга меъмор, “Шарқ”, “Илҳом” ...

Тошкентда “пора” билан ушланган ҳоким ўринбосарининг уйидан 1,5 млн. доллар ва авиачипта топилди

Тошкент шаҳар, Юнусобод туман ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари Э. З. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ...

“хушхабарлар кўпаяверсин!” деймиз …

Кеча  Аъзам ака Турғунов  қўнғироқ қилди. Кунда бир неча марта телефон орқали бўлса-да, ҳол-аҳвол сўраб туради бу Инсон. (more…)