Хуршид Даврон: Провакация кимга керак?

Тасаввур қилинг, Қозоғистон сайтларида бизнинг – ўзбек миллатининг қаҳрамонлари ҳақида, масалан, Мадаминбек ёки Иброҳимбек лақай ҳақида ғирт ёлғон, улар ҳақидаги миллий тушунчаларимизни бузиб ёзилган мақола эълон қилинса, биз уни қандай қабул қиламиз? Албатта, биз бундай мақолани икки қардош халқ дўстлигини бузишга қаратилган провакацион ҳаракат сифатида қабул қиламиз.

Мақола Хуршид Давроннинг “Фейсбук” саҳифасидан олинди

Худди, шунингдек, мабодо ўзбек интернет тизимида қозоқ халқи миллат қаҳрамонлари мақомида эътироф этган тарихий шахслар ҳаёти ва фаолиятини нотўғри талқин этилган, уларни қоралаган мақола эълон қилинса, бу ҳолатниям икки қардош халқ дўстлигини бузишга қаратилган провакацион ҳаракат сифатида қабул қилишимиз, бундай ҳолатга тезлик билан ўз муносабатимизни намоён этишимиз шарт.

Кеча асосан юртимизда яшайдиган руслар ҳаёти ва Россиянинг сиёсатини ёритишга қаратилган vesti.uz сайтида “НА КАЗАХСКИЙ МАЙДАН ПОНЕСЛИ ШИНЫ И КАНИСТРЫ” деб номланган провакацион мақола эълон қилинди. Мақолада қозоқларнинг икки миллий қаҳрамони: тарихда Кейки ботир номи билан қолган Нурмагамбет Кокембаев (қозоқча:. Нұрмағамбет Көкембайұлы; 1871 – 1923) ва Кенесари хон (қозоқча:. Кенесары Қасымұлы; 1802 – 1847) фаолияти фақат қора бўёқларда, фақат босқинчи Чор Россияси манфаатлари асосида шакллланган нуқтаи назар асосида ёритилди.

Кейки ботир ҳақида босқинчи Чор Россиясининг ҳозиргача тирик қолаётган шотирларининг ифлос қарашлари ифодасини топган. Тарихий ҳақиқатни бузиб кўрсатишнинг ёрқин намунаси бўлган ушбу иғвогарликни ўқиб, ёқа ушлайсан. Гўё Чор Россияси ҳамон мавжуддек, гўё Ўзбекистон билан Қозоғистон чорак асрдан бўён мустақиллликка эришмагандек, гўё 26 йиллик озодлик йўли ўтилмагану ҳамон сохта тарихга асос солган советлар тузуми давом этаётгандек.

Ўзбекистонда сўнгги йил давомида бошланган янгича сиёсат, миллий матбуотимиздаги тобора равнақ топаётган ошкоралик, қўшни давлатлар билан, қардош халқлар билан янги ижобий яқинлашиш палласида бундай чиркин мақолаларнинг пайдо бўлаётганидан кўзимизни юммайлик. Чунки бундай ҳаракатлар қадим Туркистон халқлари бирлигига, бугунги тинч ҳаётимизни бузишга қаратилганини англайлик.

Ўзбекистон Россия федерацияси билан дўстона муносабатлар тарафдори. Бундай мақола ўзаро муносабатларгаям ҳам путур етказувчи бадбин ҳаракатдир.

Шундан келиб чиқиб, бундай манфур ниятлар асосида ёзилган мақола ўзбек интернет тизимида эълон қилинишига кескин қаршилигимизни билдиришимиз керак. Фақат шундагина бу мақолада ўзбекларнинг эмас, ҳатто юртимизда яшаб келаётган рус диаспорасининг ҳам эмас, Мустақиллигимизга қарши бўлган, чорак асрдан кейин ҳам уни қабул қилишдан ожиз бир тўда рус шовинистлари ва чулчут манқуртларнинг ифлос нияти акс этганини ошкор қилишимиз мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухорода россия ва ўзбекистон ёшларини боғловчи ахборот портали яратилиши келишиб олинди

 Бухорода “Ҳамкорлик, ташаббус, инновация” дея номланган Ўзбекистон-Россия ёшлари фестивали бўлиб ўтди. Икки давлат ёшлар иттифоқи ўртасида имзоланган Англашув меморандумига ...

Ўзбекистонда телефондан фойдаланган ҳайдовчиларга жарима миқдори оширилди

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди. Унга мувофиқ, эндиликда транспорт воситасини ...

Қозоғистонда 9-май – ғалаба кунида ҳарбий парад ўтказилмайди

Қозоғистонда 9-май – Ғалаба кунида ҳарбий парад ўтказилмайди. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, мамлакатда 7-май куни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400