«Узоққа чўзилмаган ўйин»

Август ойидан бошлаб Тошкенда пластик карталардан нақд пул ечиб олиш имконияти мавжуд бўлган банкоматлар иш бошлади. Аҳоли орасида бу хусусида очиқ-ойдин ишончсизликдан тортиб то юқори даражадаги хурсандчиликкача бўлган турли қарашлар юзага келди. Орадан икки ой вақт ўтди. Бугун ушбу банкоматлар қандай ишламоқда?

Мақола pv.uz сайтидан олинди

Ҳафтанинг жума куни. Ярим кун. Юнусобод бозори. Терминал олдида узун навбат. Банк ходимлари тартибсизликнинг олдини олиш мақсадида навбатда турувчиларни рўйхатини ёзган бўлиб, улар 200 рақамга етиб келган. Навбатга қўшилмоқчи бўлганларнинг эса «тарвузи қўлтиғидан тушган».

– Сизни навбатингиз келгунича камида 4 соат вақт керак, – дейди улардан бири. – Мен 91 ўриндаман, аммо бир соат ичида бор йўғи 10 киши пул олди. Кеча 4 соат навбатда турдим, афсуски нақд пульсиз қайтишимга тўғри келди. Сабаби банкоматда пул тугаб қолди. Ёнимизда яна битта банкомат турибди. У ҳам ишлаганида эди, биз шунча пайт навбат кутмас эдик.

Уч соат навбат кутишдан фойда йўқ. Яхшиси бошқа бозор – Чилонзорга бора қоламиз. Бу ердаги вазият эса ундан ҳам ёмон. Банкомат умуман ишламаяпти. Олой бозорига йўл олишнинг ҳам ҳожати йўқ, шекилли. Сабаби у ерда ҳам навбат кутаётганлар кам эмас. Миробод бозорига етиб келдим, аммо банкоматда пул йўқ. Ушбу банкомат тезда нақд пул билан таъминланишини айтишяпти. Буни кутишга ҳам 1 соат вақт керак. Фойдаси йўқ. Йиғилганлар банкоматнинг тез-тез бузилиб қолиши, натижада уйга пульсиз қайтишларига тўғри келишидан нольимоқда.

Душанба куни яна бир бор пластик картадан пулни нақдлаштиришга ҳаракат қилиб кўрдим. Аммо соат 15:00да Чилонзор ва Миробод деҳқон бозорларидаги банкоматлар бўм-бўш эди.

Одамлар уни яна «тўлдиришларини» кутяпти. Олой бозоридаги навбат эса жума кунгидан кўра анча узунроқ. Фақатгина Юнусобод бозоридаги уринишим бу сафар омадли якунланди. Ажабланарлиси шундаки, бу сафар ҳар икки банкомат ҳам ишламоқда. Пулни нақдлаштириш учун ярим соат вақт кетди.

Банкомат орқали пластик картадан пулни нақдлаштириш мобайнида суҳбатлашганларимнинг кўпчилиги бу жараённи таваккалчилик билан таққослади. Чунки қайси бозорда уларга омад кулиб боқишини олдиндан тахмин қилиш қийин. Уларнинг фикрича, бу ҳолат чайқовчиликни келтириб чиқаради. Кимдир соатлаб навбат кутишни истамайди ва бошқа биров маълум маблағ эвазига бу ишни қилиб бериши мумкинлигини таклиф этади. Бу билан фуқароларда банкка ишонч йўқолади. Бундан шундай хулоса қилиш мумкин: банкоматларнинг фаолияти аъло даражада йўлга қўйилмагани ҳақидаги қараш асосли. Ахир аҳолига бошқача ваъда қилинган, амалда эса бошқа ҳолатку! Қачонгача шундай давом этади?

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Электр ва газдан фойдаланиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар (182-сон, 28.02.2019 й.) ...

Туркманистондаги президентлик сайловида аҳолининг 97,17 фоизи иштирок этди

Туркманистонда президентлик сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Унда сайловчиларнинг 97,17 фоизи иштирок этди. Бу ҳақдаги маълумот президент сайтида эълон ...

Ўзбек футболининг асл “эгалари” кореяда кема ясамоқда!

Менинг ёшлигим тўлиқ футбол билан ўтган десам мақтанчоқликка йўйманг! Чамаси 9  ёшимдан бошлаб футбол билан озми-кўпми  шуғилландим. Биз бу спортга дўстим – синфдошим  Яшнар  ...