Қирғизистон ва Қозоғистон “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон Ишчи гуруҳи яқин беш кун мобайнида “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқади.

ҚР ҳукумати девони Ахборот таъминоти бўлими маълумотларига қараганда, мазкур ҳужжат “икки томонлама иқтисодий хамкорлик билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш, шунингдек, ЕОИИ ва ЖСТ қоидалари ва меъёрлари ҳисобга олинган холда чегара, транспорт, фитосанитар ва ветеринар назорати, божхона ва солиқ маъмурчилиги соҳасида ўзаро муносабатларни ҳал қилиш» мақсадида ташкил этилмоқда.

“Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш борасидаги келишув Қирғизистон ва Қозоғистон бош вазирлари Сапар Исақов ва Бақитжан Сагинтаевнинг Остона (Қозоғистон) шаҳрида 18 октябрь куни бўлиб ўтган учрашувида қабул қилинди. Таъкидланишича, “Йўл харитаси” қабул қилинганидан сўнг томонлар “ўрнатилган қоида ва меъёрларни бузмаган ҳолда эришилган шартонмаларни қатьий бажариш” юзасидан ўз зиммаларига мажбурият олишади.

Музокараларда ҚР ҳукумати раҳбари Сапар Исақов икки томонлама муносабатларнинг бундан кейинги ривожига умид билдирди ва “биз конструктив мулоқотга тайёрмиз” дея баёнот берди. Ўз навбатида Қозоғистон бош вазири Бақитжан Сагинтаев Қирғизистонда президентлик сайловларининг муваффақиятли ўтказилгани билан қирғиз делегациясини табриклади ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг “қардош икки давлат ўртасидаги муносабатлар намунали ва минтақадаги ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорлик бўйича ўрнак бўлиши керак” деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сурхондарёнинг собиқ ҳокимини самарқанд суди оқлади

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди кассация инстанцияси жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судининг 2014 йил 18 августдаги ҳукмининг Н.Чориев, В.Азизов, ...

Наманганда яна кучли гумбурлаш овози эшитилди

Бугун, 14 декабрь куни тахминан соат 10:00 да Наманганда қаттиқ гумбурлаш овози эшитилган. UZ24 нашрининг хабарига кўра, UZ24 сайтининг ўқувчилари кучли зарбдан дераза ...

Ўрисдан ўзилмай туриб, ўрисга илашдик

Кошки, шовунизм билан, айниқса, бугун улар заҳарланмаган бўлса... Катта қадамлар..., катта фалокатни  ва Путинизм ботқоғини ўртасига олиб бормас эканми, бизни?!! Мана ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400