Қорақалпоғистондан 6 метрлик одам сурати топилди

Сидней университети профессори, Қорақалпоғистон-Австралия экспедицияси ко-директори, археолог Алисон Беттснинг мамлакатда Ўзбекистон Қаҳрамони, археолог Ғ.Хожаниязов билан Беруний туманидаги тарихий «Ақчахан қалъа» эсдалигида археологик тадқиқот ишларини олиб бораётганига йигирма беш йил тўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Мақола kun.uzдан олинди 

– Ҳозир биз профессор Ғ.Хожаниязов билан Ақчахан қалъада археологик ишларни биргаликда олиб бормоқдамиз, – дейди у.

– Қазиш жараёнида қалъа марказидаги шимол коридордан девор расмларини топдик. Бу расмлар ниҳоятда аҳамиятли бўлиб, унда ғоят катта ҳажмдаги (6 метр) Зороастризм худоларининг, боғ ва қушларнинг расми тасвирланган. Биз ҳозир ушбу бебаҳо топилмаларни тозалаш, реставрациялаш ишларини олиб бормоқдамиз. Фараз қилишимизча, бу жойда топилмаларнинг давоми бўлиши мумкин.

Шунингдек, бу жойдан эр кишиларнинг ва отларнинг расмлари ҳам топилди. Қайд этилишича, мутахассислар қазилма ишларини келгуси йилларда ҳам давом эттириш ниятида. Бу борадаги фаолият франциялик Микеле Минарди билан ҳамкорликда Султон Увайс тоғ тизмаларида ҳам олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чек сўраган одамга нега айбдордек қарашади?

Тўлаган пулингизга ҳеч чек сўраб кўрганмисиз? Ҳозиргина Олой бозорининг “стоянка”сида чек сўраб балога қолдик. Аввалига чек сўраганимизга пешонасини тириштириб, касса ...

Фарзандга ўгитлар. дебоча

Кунлардан бирида мукка тушиб, насиҳатнома ёзаётганимда, танқидчи дўстим, одатдагидек мийиғида кулиб, заҳарханда қилди. — Энди ҳамма панду насиҳатларни Кайковус билан Навоий ...

Қўқондаги коллежнинг бир неча ходими ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланмоқда

Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи ходимларидан бир нечтаси ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланмоқда. Бу ҳақда Turon24 нашрига вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ...