Ўзбекистонлик Москва метросининг рельсига тушиб кетди

Москвада метронинг «Аннино» бекатида 39 ёшли ўзбекистонлик рельсга қулаб тушди, дея хабар беради РИА Новости.

Электро поезд бекатга келган12.05да эркак рельсга қулаб тушган. Буни кўриши биланоқ машинист фавқулотда тормоз берган. Шундан сўнг Москва метрополитени ички ишлар бошқармаси ходими тез ёрдамни чақирди.

Айни дамда Ўзбекистон фуқароси шифрохонада даволанмоқда. Шифокорлар бош-мия жароҳатланиши ва қўл синиши ташҳисини қўйишди.

Метронинг “кулранг” йўналишида поездлар қатнови 12.25да қайта тикланди.

Ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари ҳодиса гувоҳларининг ҳаммаси билан суҳбатлашди. Юз берган ҳодиса ҳақидаги маълумот Москва метрополитени прокуратурасига юборилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда марҳумнинг номидан ўзбекистон тарихи дарслиги чоп этилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида маъруза қилган Сенат раиси Н. Йўлдошев мактаб таълими тизимидаги камчиликларга тўхталиб ўтди, деб ...

Марғилондаги меҳрибонлик уйида етимларга ажратилган эҳсонлар таланган

Фарғона вилояти прокуратураси Марғилон шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйида ҳукумат ва халқаро ташкилотлар тарафидан ажратилган хайр-эҳсон пуллари талон-тарож қилингани бўйича ...

Муносабат: мулкдорлик — давр талаби

Жорий ҳафтада ижтимоий тармоқларда Жиззах ва Тошкент вилоятида ҳоким ҳамда прокурорлар пахта терими сабаб ишдан олинганига доир воқеалар қизғин муҳокама қилинди ва ...