Қирғизистон Қозоғистоннинг 100 миллион долларлик ёрдамидан расман воз кечди

Ҳукумат Қозоғистон томонидан 100 миллион долларлик ёрдам тўғрисидаги Битимни денонсация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини парламентга юборди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Дуйшенбек Зилалиев маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, қирғиз томони эндиликда бу ёрдамга муҳтож эмас.

«Биз бу маблағларга “йўқ” дейишга қарор қилдик. Бошқача айтганда, бизнинг эндиликда унга эҳтиёжимиз қолмади. Биз бюджет ёки хазинадан ташқаридан молия манбаларини қидирамиз. Айни дамда ЕОИИ талабларига жавоб берадиган 14та лаборатория қурилишининг катта қисми тугалланди. Қурилишларга маблағларни бизнинг ўзимиз берамиз. Йил охирига қадар улардан кўпчилигининг қурилиши якунланади», – деди бош вазир ўринбосари.

Хабарларга кўра, Қозоғистон билан эришилган Битимни денонсация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентга иқтисод вазири Артем Новиков томонидан тақдим қилинади. Ҳужжат навбатдан ташқари кўриб чиқилади.

Қозоғистон томонидан Қирғизистонга 100 миллион доллар бериш тўғрисидаги Битим ўтган йили Евросиё Иқтисодий Олий Кенгашининг Санкт-Петербургда бўлиб ўтган мажлисида имзоланган эди. Ёрдам борасидаги келишувга анча олдин эришилган бўлишига қарамай битимни имзолаш чўзилиб кетган эди.

Биринчи транш 41 млн доллар бўлиб, бу маблағлар божхона, транспорт инфратузилмалари, ахборот айирбошлаш, ёнғин хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, санитар-эпидемиология назорати, фитосанитар ва ветаринария чораларини яхшилашга йўналтирилиши режалаштирилган эди.

Қозоғистон ТИВнинг маълум қилишича, қирғиз томонидан бу борада расмий маълумот келиб тушмади ва мазкур масала 18 октябрь куни икки мамлакат ҳукумат раҳбарларининг музокараларида муҳокама қилинмади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ички ишлар бӯлими бошлиғи фермерни калтаклаш ҳуқуқига эгами?

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қарши туманида буғдой режасини бажара олмаган бир неча фермерлар туман ички ишлар бӯлими бошлиғи Жаҳонгир Ражабов томонидан ...

Аудио дастур: қозоғистонлик ўзбеклар лотин алифбосининг қайси вариантини танлайди?

Марғилондаги 1-меҳрибонлик уйидаги жиноятлар ҳақида репортаж

2017 йилнинг декабрь ойида Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида жойлашган 1-меҳрибонлик уйида болаларнинг зўрланиши ҳақидаги даҳшатли миш-мишлар кенг тарқалди. Маълумки, ...