Ўзбекистон-Тожикистон алоқалари кўнгилдагидек ривожланяптими?

Тожикистон ва Ўзбекистон алоқалари тез ривожланиб бормоқда. Тошкентда ўтказилган Тожикистон маданияти кунлари Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилдики, шунинг ўзиёқ қўшни давлатлар ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилганини англатади. Аммо орада ҳали ҳам тафовутли қарашлар мавжуд.

Мақола amerikaovozi.com сайтидан олинди, муаллиф – Равшанс Шамс

Тожикистон маданияти кунлари икки қардош халқ тарихий бирлиги тикланаётганига яққол мисолдир.

Тожикистон маданият вазирлигининг халқаро алоқалар бўлими мудири Абдуғаффор Абдужабборов Тошкентда ўтган халқаро тадбир ҳақида жуда ижобий фикр билдирар экан, бундан буён ҳар икки республика орасидаги алоқалар тадрижий равишда ривожланиб боришига ишонади.

«Ўзбекистон маданият вазири Бахтиёр Сайфуллоев тожик санъати ва адабиётининг ўнлаб машҳур ва атоқли намояндалари номини, мавлоно Жомий ва Мир Алишер Навоий дўстлигини таъкидлаб, Тожикистоннинг машҳур шахсларини ёдга олиб, бўлаётган алоқаларни тарихий анъаналарнинг гўзал кўриниши сифатида баҳоладилар. Республикамиз ёзувчилар иттифоқи раиси Низом Қосим ўзининг ўзбек ҳамкасби Муҳаммад Али билан учрашувда ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш борасида келишиб олишди. Ўзбекистон пойтахтида Тожикистондан 50 га яқин санъат, адабиёт ва ишлаб чиқариш корхоналари намояндалари иштирок этишди. Тадбир учун ажратилган жойга одамлар сиғмай, баъзилар ташқарида ҳам қолиб кетди. Бизнинг келажакдаги ҳамкорликлардан умидимиз жуда катта», – дейди Абдужабборов.

Тожикистонлик ўзбек зиёлиси Озодбек Мелибоев ҳам эски ришталар қайта тикланишига ишонади.

«Ўзаро алоқаларда ўтган бир йилдаги ўзгаришлар талайгина. Тожикистон пойтахти ва Хўжанд шаҳарларда Ўзбекистон маҳсулотлари кўрик савдоси, Ўзбкистон маданияти кунлари ўтказилди. Яқинда эса Тошкентда Тожикистон маҳсулотлари кўргазмаси ва маданияти кунлари тантана билан ўтказилди. Шўрольар даврида адабиёт, санъат ва бошқа-бошқа соҳаларда декадалар ўтказиш одати бор эди, шулар назаримда қайта тикланади. Дунёда ҳеч бир халқ ўзбегу-тожикдек бир-бирига яқин эмас. Узоқ йиллар давомида муносабатларда салқинлик кузатилди, мана энди Хўжанд шаҳрида ҳам Ўзбекистон савдо маркази очилди. Бу ерда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган юзлаб турдаги маҳсулотлар улгуржи савдоси ташкил этилган, тожикистонлик савдогарлар энди чегарани кесиб ўтиш, божхона сансоларликларидан, ортиқча йўл харажатларидан қутулишди. Ўзбекистон маҳсулотлари бу савдо марказида бозордагидан 30 40, айримлари эса 60 фоизгача арзонлиги билан маҳаллий тадбиркорларга маъқулкелмоқда. Иқтисодий соҳадаги олди-бердилар ижтимоий-маданий соҳага таъсир ўтказмай қолмайди. Ажабмаски, орадан виза тартиби ҳам кўтарилиб қолса», – дейди Озодбек.

Айрим маҳаллий зиёлилар Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Қозоғистон билан алоқалари тубдан амалий ўзгараётгани мисолида Тожикистон билан муносабатларнинг ҳали ҳам кўнгилдагидек эмаслиги, ҳали муаммолар талайлигини урғулашади ҳам. Нима учун Ўзбекистоннинг Тожикистонга муносабатларида бу қадар эҳтиёткорлик кўрилади, деган саволга республикадаги ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази раиси, доцент Илҳом Юсупов икки факторни сабаб этиб кўрсатади:

«Биринчидан, ҳалигача эскича фикрлайдиган, ўша олдинги йиллардагича муносабатдан манфаатдорлар ҳалигача юқори лавозимларни эгаллаб турибти. Фуқаролар урушидаги бошбошдоқлик даврида Тожикистонда баъзи ўзгача диний оқимлар кучайди, баъзи тўдалар чуқур илдиз отди, ўз таъсир кучларини яратиб ҳам қўйишди. Ўзаро муносабатлар совуқлиги 20 йил давом этган бўлса, жараённинг изга тушишига ҳам шунча вақт лозим бўлади. Иккинчидан, Тожикистоннинг 1400 километрдан ортиқ афғон чегараси бор, у ерда эса ўлкадан чиқиб кетган радикал қарашдаги кучлар йиғилган. Бу ҳаммаси ҳар қандай қўшни давлатни ҳушёрликка ундаши таъбиий. Бунинг устига баъзилар тожик армияси имкониятларига шубҳа билан қараши сир эмас. Бу ички ва ташқи омиллар икки қардош давлатлар орасидаги муносабатларда туб ўзгаришларга салбий таъсир ўтказади», – дейди ўзбек олими.

Кузатувчиларга кўра, Марказий Осиёда ўзаро бирликнинг янги босқичи бошлангани шубҳасиз. Қирғизистонда янги ҳукуматнинг пайдо бўлиши ва Қозоғистонда ҳам кутилаётган ўзгаришлардан сўнг минтақа интеграциясининг иккинчи босқичи бошланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дайджест: марказий осиё терроризмнинг уруғими?

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон мусулмон-рохинжаларга нисбатан зўравонликлар қўллангани, бунинг оқибатида 600 мингга яқин киши қўшни Бангладешга қочиб ўтишга мажбур ...

Совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагичлари хатловдан ўтказилади

Ҳукумат қарори (309-сон, 13.04.2019 й.) билан Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш ...

Ленинграддаги дарёдан ўзбекистонликнинг жасади топилди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонаси (Россия) 2019 йил 3 октябрь куни Ленинград вилояти ҳудудида Нева дарёсида Ўзбекистон фуқароси Ш.М.нинг жасади ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400