“Эхо Москвы”нинг журналист ходимаси реанимацияда

“Эхо Москвы”нинг журналист ходимаси Татьяна Фельгенгауэр сунъий кома ҳолатида реанимацияда ётибди. Бу ҳақда радиостанциянинг бош муҳаррири Алексей Венедиктов хабар қилди.

23 октябрь куни “Эхо Москвы”нинг таҳририятига номаълум шахс бостириб кирди ва Фельгенгауэрни бўйнига пичоқ уриб, яралади. Шифокорлар бу аёлнинг ҳолатини оғир деб баҳоламоқда, лекин, уларнинг гапига қараганда, журналистнинг ҳаёти учун хавф йўқ. Кутилганидек, Татьяна Фельгенгауэр эртагача сунъий кома ҳолатида бўлади. Унгача врачлар Татьяна Фельгенгауэрга қандай даволанишни тайинлаш борасида бир қарорга келишлари керак.

Тергов қўмитаси Фельгенгауэрга ҳужумдан кейин, одам ўлдиришга қасд қилиш моддаси бўйича жиноий иш қўзғади. Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, ҳужум қилган шахснинг исми Борис Гриц бўлиб, у 48 ёшда.

Россия журналистлар уюшмасида Фельгенгауэрга қилинган тажовузни “сўз эркинлигига ҳужум” деб айтишди. Европа Кенгашининг бош котиби Турбьорн Ягланд бу тажовузни тўлиқ ва зудлик билан тергов қилишга чақирди. У журналистлар ўз фаолияти билан эркин шуғулланиш имконига эга бўлиши зарурлиги, бунда таҳдидлар ва зўравонлик қурбонига айланиб қолмаслиги шартлигини таъкидлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвада ичида ўзбекистонлик аёлнинг жасади бўлган жомадон топилди

Москванинг Люблино туманида 31 август куни (баъзи манбаларда 1 сентябрь дейиляпти бир шубҳали жомадон аниқланган. Жомадонни очишса, ичидан бир ёш қизнинг жасади чиққан; ...

Каттақўрғонда ечинтирилган аёл жиноят устида қўлга олинган

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида гумонланувчи аёлни қип-яланғоч ечинишга мажбур қилган ва буни видеога туширган ички ишлар органи ходими билан ...

Сўз эркинлигида ливанчалик эмасмизми?

Ливанда суратга олинган "Капернаум" фильмини кўпчилик кўрган бўлиши керак. Яхши ишланган, урушнинг аянчли оқибатлари ҳақида реал кино. Биз фильм ҳақида ёзмаймиз. Ундаги бир ...