Қӯнғиротлар фақат қозоқ халқига  мансубми?

Қӯнғиротлар фақат қозоқ халқига  мансубми?

Ҳар бир халқнинг ӯтмишда уруғ-қабилачилик жараёнини босиб ӯтиб, халқ сифатида шакллангани яхши маълум. Масалан, ҳозирги Америка халқи турли халқларнинг қӯшилишидан қайта шаклланган. Покистон Ислом Республикаси халқининг шаклланишида ҳинд, форс, туркий ва араб халқлари, пуштун қабилалари қатнашганлар. Биз ӯзбек ва қозоқларнинг қонига ҳам мӯғул, турк, форс, араб ва бошқа халқларнинг қони аралашган бӯлиши ҳақиқатга яқин.

Ҳозирги кунда дунёдаги энг илғор миллатлардан ҳисобланувчи инглиз, немис, француз, итальян ва бошқа халқлар бир ирқий гуруҳга мансуб инглиз, сакс, норман, шотланд, ирланд қабилаларидан шаклланганлар. Дунёда қонига бошқа қон қӯшилмаган “мутлақо ӯз қони”га эга бирортаям халқ бӯлмаса керак.

Тарихдан маълумки,  ӯзбек ва қозоқ халқлари асосан икки этник қатламдан ташкил топган. Биринчи қатлам Турон-Туркистон ҳудудларида, иккинчи қатлам эса Волга (Итил) дарёси бӯйларидан тортиб, то Хоразмнинг шимоли, Сирдарёнинг ӯрта ва қуйи оқимларигача ҳамда Иртиш дарёсининг ҳар иккала томонидаги, Балхаш кӯли атрофидаги ҳудудларда шаклланган. Бу маконлар ӯтмишда турли номлар билан, чунончи Қипчоқ дашти, Олтин Ӯрда, Оқ Ӯрда, Ӯзбек вилояти, Ӯзбек мамлакатлари, Ӯзбек улуси деб аталган.

Ӯзбек халқининг шаклланишида бир неча қабилалар иштирок этган, шоир Турди 92 қабила қатнашганлиги ҳақида маълумот берган. Улар сирасига қорлуқ, ӯғуз, найман, қиёт, қӯнғирот, кенегас, барлос, дӯрмон, буркут, манғит, чимбой, чиғатой, тоймас,  жалойир, қирқ, юз, минг, лақай, қотоғон, можор, турк, сарой, элбек, қурама, қангли, уз, нукуз, манғит, уйғур, арғин, аймоқ, уйшун, қушчи ва бошқа қабилаларни киритиш мумкин. Бу қабилаларнинг отлари кӯпгина тарихий ва бадиий асарларда ҳамон сақланиб  қолмоқда. Масалан, Қӯнғирот шаҳри ва ҳ.к.

Юқорида номлари келтирилган айрим қабилалар, жумладан, қӯнғирот, найман, арғин уруғлари ӯзбек халқининг ҳам, қозоқ халқининг ҳам таркибида мавжуд ва ушбу уруғлар ӯзбек ва қозоқ халқларининг миллат сифатида шаклланишига баҳоли қудрат ҳисса қӯшган. Аммо негадир қозоқ миллатига мансуб айрим дӯстларимиз қӯнғиротлар фақат қозоқларнинг аждоди,  қӯнғирот – бу қозоқ деган фикрдан қайтмаяптилар. Шунинг учун ҳам мазкур уруғ туркий  халқлар орасида ҳамон низоли, баҳс-мунозараларга тӯла. Ҳатто таниқли қозоқ олими,  тарихчи, этнограф, қозоқ   шажаралари билимдони Жамбул  Артиқбаев ҳам қӯнғиротларга доир саволлар ҳамон баҳсли эканини алоҳида эътироф этадилар. Гарчи, биз қӯнғиротларни фақат қозоқ дея даъво қилувчиларга  таниқли сиёсатчи, ӯзбек мухолифати лидери, “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистоннинг ӯзини қӯнғирот уруғига, аммо ӯзбек миллатига мансуб дея эътироф этишини, таниқли ёзувчи, маърифатпарвар адиб ва журналист Сакен Сибанбойнинг ҳам ӯзини қӯнғирот, аммо қозоқ миллатига мансуб эканини эътиоф этишини мисол тариқасида келтирсак ҳам улар “қӯнғирот – бу қозоқ”, деган фикрга ёпишиб олиб, қӯнғиротларни ӯзбеклар таркибига киритиш тарихий хато дея баҳсда ютиб чиқишга интилмоқдалар.

Холбуки, қӯнғиротларнинг илк аждодлари Мӯғулистон чӯлларида яшаган. XIII асрда улар Чингизхон қӯшинлари билан Ӯрта Осиё ҳудудига келиб ӯрнашганлар. XIV асрда қӯнғиротларнинг катта бир қисми Хоразм ҳудудига кӯчиб ӯтган ва Хоразмнинг Сӯфийлар сулоласи фаолиятида фаол иштирок этганлар. Вақт ӯтиши билан уларнинг этник таркибига ӯғуз, қипчоқ ва бошқа туркий халқларга мансуб элементлар келиб қӯшилган. XIV-XV асрлар давомида қӯнғиротларнинг айрим гуруҳлари Хуросонга, Шимолий Афғонистонга ва Ҳисор-Шеробод водийсига келиб ӯрнашганлар.Хоразм ҳудудига кӯчиб ӯтган. Қӯнғиротлар кейинчалик Хоразмнинг сиёсий ҳаётида фаол иштирок этганлар. XVIII асрнинг иккинчи ярми – XIX аср бошларида Хива хонлигини ӯзбек қӯнғиротлари сулоласи бошқарган. Уларнинг кӯпчилиги XIX аср охири –  XX аср бошларига қадар ярим ӯтроқ ҳолда яшаб, хӯжалигида чорвачилик муҳим роль ӯйнаган. Юқоридаги фактлар тарих зарварақларида битилган.

Демак, қӯнғирот нафақат қозоқ, балки  йирик ӯзбек қабилаларидан бири ҳам саналади. Қӯнғиротлар асосан, Ӯзбекистоннинг жанубий туманларида, шунингдек, Зарафшон водийсида,  Мирзачӯл, Хоразм ва Жанубий Қозоғистон ҳамда қисман Шимолий Афғонистонда яшаганлар. Қӯнғиротлар ӯзбеклар билан бирга қозоқ, қорақалпоқ, қирғиз, бошқирд, нӯғай ва бошқа туркий халқлар таркибига ҳам кирганлар. Шунинг учун ҳам менимча ушбу туркий халқлар бу омилларни инобатга олиш керак, деган фикрдаман.

Уруғ-қабилачилик жараёни  айрим туркий халқларда, жумладан, қардош қозоқ халқида ҳозирги кунгача устун. Қозоқ миллатига мансуб иккита бегона киши бир-бири билан танишган чоғида, энг аввало бир-биридан қайси уруғга мансублигини сӯрашади. Бу яхши одат. Аслида ӯтмишимизни, аждодларимизнинг ким бӯлганини, етти ота-боболаримизни билиш ҳам фарз, ҳам қарз. Бироқ бу борада бошқа қардош халқлар ӯтмишига болта уриш, уларнинг кечмишини мавҳумлаштириш мутлақо адолатли иш эмас.

Қӯнғирот ӯзбекнинг ҳам, қозоқнинг ҳам аждоди. Ӯзбек ва қозоқ эт ва тирноқ халқ. Зеро,  машҳур қозоқ шоири Абай “Ӯзбек ӯз оғам, сарт садағам”, дея бежиз айтмаганлар.

Муаллиф: Рузибай Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон муҳаммад солиҳнинг ҳам уйи эди, аммо…!

Ҳаммага аёнки, ижтимоий тармоқларда қачонлардан буён турли масалалар бўйича ватанни тарк этган юртдошлар масаласида уларни ортга қайтариш ёки қайтармаслик юзасидан ...

Газимизни русларга бериб, яна улар олдида қарздормиз. халқимизга газни қайтаринг!

Давлат бошқаруви ислоҳотлари соҳасида таниқли эксперт, Сингапурнинг «Smartgov Сonsulting» консалтинг бюросининг ҳудудий ижрочи директори Азиза Умарова ўзининг телеграм ...

Миллий чакана тўлов тизимига «ҳумо»  номи берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 19 сентябрдаги ПҚ-3945-сонли қарорига асосан миллий чакана ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400