Россияликлар кредит ботқоғига ботмоқда: банклар хурсанд, иқтисодчилар огоҳлантирмоқда

Банклар кредит маҳсулотларига бўлган талабнинг юқорилигидан хурсанд бўлмоқда, оддий фуқаролар эса эски қарзларни қоплаш учун янгиларини олмоқда. Eurasianet.org маълумотларига кўра, 45 млн нафардан ортиқ россияликлар –  мамлакатнинг меҳнат билан банд аҳолисининг ярмидан зиёдроғи қарз маблағлари ҳисобига яшаётган бўлса, уларнинг 8 млн га яқини тўловларни амалга ошира олмасдан, тўлақонли банкротликка юз тутган.

Мақола migrant.mobi сайтидан олинди

Сўнгги уч ярим йил ичида аҳолининг банк олдидаги муддати ўтган қарзлари миқдори икки баробарга ошган.

Янги кредит “бум”и

Россияликлар 2015 йилдан жадал равишда кредитларни тўлашни бошлади.

Бир йил муқаддам Россия иқтисодий инқироз қуршовида қолди: компаниялар ходимлар сонини қисқартиришни бошлади, доллар курси икки баробарга ошди, маҳсулотлар, кийим ва маиший техникалар нархи қимматлашди.

Натижада аҳоли даромадлари кескин тушиб кетди. Аввалига, 2015 йилда россияликлар қарзларнинг бир қисмини қайтаришди. Бироқ харажатларга бўлган эҳтиёткорона муносабат икки йилча жиловлаб турилди.

2017 йилда банклар кредитлар бўйича фоиз ставкаларини пасайтирди. Одамлар яна қарз олиш учун навбатларга тура бошлади. Натижада 1 август ҳолатига кўра РФ фуқароларининг кредитлар бўйича жами қарздорлиги рекорд даражадаги 11,3 трлн рублга етди. Жумладан, 2017 йилнинг биринчи ярмида банклар қарийб 1 трлн рубллик истеъмол кредитларини ажратди. Тақдим этилган кредитлар миқдори 2016 йилнинг худди шу даврига нисбатан 38,4 фоизга, истеъмол кредитлари сони эса 28,9 фоизга ошди, дейилади Миллий кредит тарихлари бюроси (МКТБ).

Шунингдек, МКТБ маълумотларига кўра, 2017 йилнинг биринчи ярмида Россияда 2,7 млн янги кредит карталари берилган бўлиб, бу 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 29,5 фоиз кўп демакдир. Эски кредит карточкаларидаги чекланган лимит ҳажми ҳам 2017 йил бошидан буён 13,5 фоизга ошган. 2017 йилда ипотека кредити бозорида ҳам рекордлар қайд этилмоқда.

1 август ҳолатига кўра, РФда умумий қиймати 928 млрд рубллик 508 мингга яқин ипотека кредити ажратилган.

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан пул билан ифодаланганда 20 фоиз, миқдор бўйича эса 12 фоизга кўп ҳисобланади, дея қайд этди Ипотека турар-жойларни кредитлаш агентлиги бош директори Александр Плутник. “Биз ҳозирда энг яхши тарихий 2014 йилдан ўзмоқдамиз, шубҳам йўқки, ажратилган ипотека кредитлари ҳажми нуқтаи назардан 2017 йил бутун тарихдаги энг яхши йил бўлади”, – деди ВТБ 24 банки президенти Михаил Задорнов.

Халқ қашшоқлашмоқда

Шу вақтнинг ўзида россияликлар тобора қашшоқлашиб бормоқда.

2017 йилнинг биринчи ярмида аҳоли қўлидаги реал даромадлар миқдори 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 фоизга камайган, дея гувоҳлик бермоқда Росстат маълумотлари. 2014 йилдаги инқироз бошидан буён аҳоли даромадлари қарийб 20 фоизга камайган, дея хулоса берди Олий иқтисодиёт мактаби экспертлари.

 “Аҳоли ҳеч бўлмаганда мақбул ҳаёт даражасини ушлаб туриш учун ҳам пул кўринишидаги реал даромадларининг узоқ муддат давомида тушиб бораётганини қисман қарз маблағлари ҳисобига тўлдиришга ҳаракат қилмоқда”, дея аниқлик киритди Россия Халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси таҳлилчилари. 45 млн дан зиёд киши – мамлакатнинг меҳнат билан билан аҳолисининг ярмидан кўпроғи қарз маблағлари ҳисобига яшамоқда.

Уларнинг ҳар бири ойлик маошининг ўртача тўртдан бир қисмини банкларга топширади, ҳисоб-китоб қилиб кўришди МКТБ мутахассислари. Россияликлар кредитлар бўйича тўловларга кўпроқ сарфлаётган бўлсалар ҳам, муддати ўтган кредитлар сони тобора ошиб бормоқда. Олинган нақд пулдаги (берилган барча кредитларнинг катта қисмни ташкил этади) янги кредитларнинг ярмидан кўпроғи эса эски қарздорликларни тўлиқ ёки қисман қоплашга сарфланмоқда.

Россия Марказий банки маълумотларига кўра, 2017 йил 1 август ҳолатида россияликларнинг муддати ўтган кредитлари ҳажми 885 млрд рублни ёки 2014 йил аввалидагидан икки баробардан ошиқроқни ташкил этади. Давлат қарзлари тузилмасида муддати ўтган қарзлар улуши бу даврда 4,4 фоиздан 7,8 фоизга ошди.

“Бутун ҳаётим жарлик ёқасида…”

Ўсиб бораётган кредит муаммосига жавоб тариқасида Давлат Думаси 2015 йил октябрда банкротлик тўғрисидаги янги қонунни қабул қилди. Қонун амалда гаровсиз кредитларни кўп миқдорда олиб ташлаганлар учун “индульгенция”га айланди. Владимирлик нафақахўр Валентина Налимова банклардан 4 млн рубль қарздор бўлиб қолди.

Бир йил муқаддам у судга борди ва банкротлик эълон қилиш учун ариза топширди. Натижада суд унинг савдоларда сотиш учун мол-мулки йўқ деб ҳисоблади, демак банклар олдидаги барча қарзлар шунчаки ўчириб ташланади. Бироқ барча қарздорлар учун ҳам ҳаммаси омадли якун топавермайди.

Аксарият йирик миқдордаги кредитларни олиш учун гаров талаб қилинишини ҳисобга олганда кўплаб қарздор фуқаролар жиддий муаммоларга дуч келишини айтиш мумкин. Уч йил муқаддам Ростов-На-Донудаги Татьянанинг хусусий бизнеси бор эди. Турмуш ўртоғи билан махсус кийим-бошлар сотар эди.

Ўз хусусий уйларини сотиб олишди. 2011 йилда Татьяна биринчи кредитини олди. Тез орада қизи университетга ўқишга кириб, тўловлар учун пуллари етишмай қолди. Татьяна яна битта кредит олди. Кейин яна. “Ҳозирда суд назоратчиларига берилган учта кредитим бор, яна учтаси муддати ўтмаган. Битта-битта қилиб тўлайман, – дейди Татьяна қарздорлар форумида.

– Дўконимизни хатлашди, уч йил аввал қурган уйимизни ҳам хатлашди. Лекин бу энг қўрқинчлиси эмас.

Пул етмай қолгандан мен одамлардан фоизга қарз ола бошладим. Бир аёлга тўлай олмаганимда у мени судга берди. Энди Жиноят кодексининг 159-модда 3-қисм (“Фирибгарлик”, 6 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш) бўйича даъво қилинмоқда. Турмуш ўртоғим билан ажрашдик, ҳаётим жар ёқасида”.

Бирлашган кредит бюроси ҳисоб-китобларига кўра, қарийб 8 млн россиялик потенциал банкрот ҳисобланади.

Банкирлар нуқтаи назари

Банклар кредитларнинг тўланмаслигига ҳозирча юмшоқлик билан жавоб беришмоқда: катта миқдорда қарзи бўлган ва идеал бўлмаган кредит тарихига эга фуқароларга кредитлар ажратишни қисқартирмоқда, деди МКТБнинг маркетинг бўйича директори Алексей Волков.

Россияликлар ойликларининг ўртача 25 фоизини кредитларга бермоқда. Банклар томонидан ҳам, қоидага биноан ҳам ҳар ойлик тўловлар оиланинг солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлангандан кейинги даромадининг 35-40 фоизидан ошмаслик керак, деб ҳисобланади.

“Жорий қарздорлик юкламаси кўрсаткичи мақбул даражада сақланиб қолмоқда, – дея ойдинлик киритди Волков. – Шу билан бир қаторда потенциал банкротлар сони ҳам жиддий суръатларда ўсиб бормоқда.

Аниқ-равшанки, бундай ўсиш суръатига фуқаролар реал даромадларининг давомий тушиб бораётгани сабаб бўлиб, мавжуд кредит мажбуриятларини мураккаблаштирмоқда.

Россияликларга нима ёрдам беради?

 “Аҳолининг кредит қарздорлиги етарлича баланд”, – деб фикр билдирди TeleTrade компанияси етакчи таҳлилчиси.

Унинг таъкидлашича, қарзлар муаммосини бутун иқтисодиётни барқарорлаштирмасдан туриб ҳал қилиб бўлмайди. “Вазият аҳоли реал даромадлари сезиларли даражада ошсагина яхшиланиши мумкин.

Афсуски, бу ҳозирча содир бўлмайди, – деди Гойхман. – Ҳеч бўлмаганда йил якунлари бўйича аҳоли даромадлари қисқаришининг тўхташи эҳтимоли бор”. 2017 йилдаги россияликларнинг кредит қарзларининг кескин ортиши иқтисодиётнинг ривожланиши ва инсоний потенциалга ҳалокатли таъсир кўрсатади.

Зеро фуқаролардаги қарз юкламаларининг ўсиш суръатлари йил охирига бориб икки баробарга ортади ва барча тарихий рекордларни янгилайди. Оғир қарздорлик уй хўжаликларига таълим ва саломатлик учун сарф-харажат қилишга имкон бермай қўяди. Юқори даражадаги кредит қарздорлиги уй хўжаликларининг харид қобилиятини ҳам тушириб юбориб, иқтисодиётга катта зарар келтиради.

365info.kz сайтидан олинди.

Санжар Саид таржимаси.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жиззахлик фермер миб томонидан бир гилами олиб қўйилгани учун ўзини ўлдириб олган

Жиззахда фермер ўз жонига қасд қилди. Ижтимоий тармоқларда бунга МИБ томонидан мол-мулки мусодара қилингани сабаб қилиб кўрсатилганди. Прокуратура эса унинг бор-йўғи битта ...

Тошкент  бизнес учун энг яхши шаҳарлар рейтингида олма-ота, бишкек ва душанбедан ҳам орқада экан

      Forbes журналининг Россия нашри россияликлар учун бизнес юритиш бўйича энг қулай бўлган собиқ совет иттифоқи шаҳарлари рейтингини эълон қилди. ...

Илон маск twitterни 44 миллиард долларга сотиб олди

Tesla ва SpaceX компанияларининг асосчиларидан бири Илон Маск Twitterни расман 44 миллиард долларга сотиб олганини «Twitter» компанияси расман эълон қилди. «Twitter, Inc. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400