“Бир замонлар ёпиқ ва репрессив Ўзбекистон дунёга очилмоқда”

Ана шу сарлавҳа билан “Нью-Йорк Таймс” рўзномаси таҳлилий мақола эълон қилганини BBC нашри хабар қилди.

  Мақола Президент Шавкат Мирзиёевнинг қўлини кўксига қўйиб турган фотосурати билан безатилган ва суратга “Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбек баҳори” деб номланаётган сиёсий ва иқтисодий қайта қуришга раҳбарлик қилмоқда” дея тагсўз ёзилган.

Мақола дунёнинг энг узоқ  тутқунликда сақланган журналисти Муҳаммад Бекжоннинг “Жаслиқ” қамоқхонасидан озод этилгани ва нега ўзининг 18 йил озодликдан маҳрум қилингани сабаби ҳақидаги ҳикояси билан бошланади.

Шу йилнинг ўзида Ўзбекистонда сиёсий назорат юмшатилгани ва одамлар “сиёсий ўзгаришлар чегарасини синовдан ўтказаётгани” ҳақида ёзади мақола муаллифи Эндрю И. Крэмер.

“Шу пайтгача ҳукумат маҳаллий сайланган кенгаш расмийларини инсон ҳуқуқлари кузатувчилари билан учрашишга масъул этди ва бунинг натижасида минглаб талабалар давлат назоратидаги далаларда кам ҳақ ёки товон пулисиз пахта теришдан озод этилдилар. Сиёсий журналистика больтларини ҳам бўшаштирди, телевидениеда жонли кўрсатувларга рухсат берилди”, дейилади мақолада.

“Бу Совет мамлакатлари орасида учинчи энг аҳолиси кўп, узоқ давр мобайнида репрессия ва қашшоқлик қора ўрдасига чиқарилган мамлакатдаги ишониш қийин бўлган сиёсий очилиш”, дея таъриф берилади мақолада.

“Бу умид лаҳзаси”, деб айтган Ўзбекистондаги сиёсий тузумнинг узоқ йиллик танқидчиси, Human Rights Watch вакили Стив Свердлоу.

Human Rights Watch Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришларни эҳтиёткорлик билан кузатмоқда.

“Савол шуки, (бу ўзгаришлар) қанчалар структуравий ва барқарор бўлади”, деб айтган жаноб Свердлоу “Нью-Йорк Таймс”га берган интервьюсида.

25 октябрь куни Human Rights Watch ҳам ўзининг ҳисоботини эълон қилган, унга “Ўзбекистон: янги президентликнинг бир йили, ўзгаришларга нисбатан эҳтиёткорона умид” дея ном берган.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистон ҳукумати сўнгги бир йилда мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилашда ижобий қадамлар ташлаганини олқишлайди.

Шу билан бирга Ўзбекистон ҳукумати бу ижобий қадамларни “интитуционал ўзгариш ва барқарор яхшиланишга айлантириши лозимлиги” урғуланган.

Human Rights Watch Ўзбекистон ҳукуматини ҳамон қамоқда қолаётган инсон ҳақлари фаоллари Меҳринисо Ҳамдамова, Зулхумор Ҳамдамова, Исроилжон Холдоров, Ғайбулло Жалилов, Чўян Маматқулов, Зафаржон Раҳимов, Йўлдош Расулов, Фахриддин Тиллаев, журналистлар Бобомурод Абдуллаев, Ғайрат Михлибоев, Юсуф Рўзимуродов, Дилмурод Саидов, диний тутқунлар Арамаис Авакян, Руҳиддин Фахриддинов, Собир Ҳамидқориев, Нодирбек Юсупов, Дилором Абдуқодирова, Равшан Қосимов, Қудратбек Расулов ва бошқа мухолифат фаолларини озод этишга чақирган.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти минглаб шахслар сиёсий бандларга асосланган айблов асосида ҳали ҳам Ўзбекистон қамоқхоналарида қийноқ ва ноинсоний муносабатга дуч келаётганларини урғулаган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Комил алламжоновнинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли лавозимидан кетган  

Кеча, 3 октябр куни Комил Алламжонов Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари ўринбосари — президент матбуот котиби лавозимидан кетгани  ҳақида хабар берилган эди. ...

Мактаб формасидаги бош кийим масаласи кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Халқ таълим вазирлиги ҳукуматнинг янги қарори лойиҳасини жойлаштиргани ҳақида аввал хабар берилган эди. Қайд этиш ўринлики, ...

Тушунмовчиликлар илдизи

Сўз ва фикр эркинлиги нафақат қалам аҳлининг, балки ҳар бир ватандошнинг бирламчи ҳақларидандир. Қаерда одам ўз фикрини қўрқмасдан очиқ билдира олаётган бўлса, ўша ерда ...