Россияда ўзбекистонлик ноқонуний муҳожир Хитой ресторанлари тармоғи директорининг машинасини ўғирлаб кетди

СанктПетербург шаҳрининг Адмиралтейский туманида полиция ходимлари чет эл фуқаросининг автомобилини ўғирлаб кетган ўзбекистонлик муҳожирни қўлга олдидея хабар бермоқда «Gazeta.spb.ru».

Ҳуқуқ-тартибот органларига шаҳардаги Хитой ресторанлари тармоғи директори бўлиб ишлайдиган 34 ёшли Хитой фуқароси мурожаат қилиб, 15 апрелдан буён Степан Разин кўчасидаги уй ҳовлисига қўйилган Chevrolet Klan автомобили ўғирлаб кетилганини маълум қилган.

24 октябрь куни тезкор-қидирув тадбирлари натижасида шу кўчада рўйхатдан ўтмаган ҳолда яшовчи ўзбекистонлик 32 ёшли эркак қўлга олинди. Ҳозирча у мамлакатни тарк этмаслик ҳақидаги тилхат билан озодликка чиқарилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда аёллар икки миллион 800 минг сўмлик занжирни ўғирлаб кетди

5 апрель куни номаълум шахс Самарқанд тумани Даштисўхта маҳалласида яшовчи С.И. исмли аёлнинг уйига дарвоза орқали кириб, хонасидан умумий қиймати икки миллион 800 минг ...

Ўзбекистонда 5 кунлик чақалоқни 500 долларга сотаётган ҳамширалар қўлга олинди

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистон ...

Сребреница қирғини шаҳидлари ёдга олинди

Босния ва Герцеговинанинг шарқий қисмидаги Сребреница шаҳрида 1995-йилнинг июлида содир этилган қирғиннинг 27 йиллиги муносабати билан хотира дастури бўлиб ўтди. Босния ва ...