Истанбулда 3,5 миллиард долларлик битимлар имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таклифига биноан 2017 йил 25-26 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Туркияда бўлди.

Маълумот Kun.uz сайтидан олинди.

Давлат раҳбари расмий сайтининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни куннинг иккинчи ярмида Истанбул шаҳрига ташриф буюрди. У ерда Ўзбекистон Республикаси президенти ва Туркия Республикаси бош вазири Бинали Йилдирим иштирокида икки мамлакат молия ва ишбилармон доиралари учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда олий даражадаги мулоқотлар самарасида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида имзоланган ҳужжатлар улкан аҳамиятга эга экани қайд этилди. Шунингдек, 26 октябрь куни Истанбулда ўтказилган икки мамлакат ишбилармон доиралари бизнес-форумида йирик энергетика объектлари ва йўл инфратузилмаларини қуриш, тўқимачилик маҳсулотлари, электр жиҳозлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат ва агросаноат тармоғида замонавий саноат ва логистика марказлари ташкил этиш соҳаларида 3,5 миллиард доллар ҳажмидаги 30 дан ортиқ лойиҳа бўйича битимлар имзолангани таъкидланди.

Президент яқин йилларда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 3-4 миллиард долларга етказиш бўйича келишувга эришилгани, бу икки мамлакат ишбилармонлари учун кенг имкониятлар яратишини таъкидлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ислом каримов асака заводини корейсларга қандай сотган?

Ўзбекистоннинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов ЎзА билан суҳбатда Ислом Каримов Асакадаги прицеп заводини Жанубий Кореянинг Daewoo ширкатига қандай сотгани ...

Nike компанияси россияни бутунлай тарк этганини эълон қилди

Американинг кийим-кечак ва пояфзал ишлаб чиқарувчи Nike компанияси 23-июнда Россия бозоридан бутунлай чиқиб кетганини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди. ...

Тўрабек тўраев  давлат солиқ қўмитасининг матбуот котиби бўлди

Давлат Солиқ қўмитаси раҳбариятидаги ўзгаришлар ортидан Матбуот котиби ҳам ўзгарди. Бу соҳада олдин фаолият олиб борган Тўрабек Тўраев дастлаб "Ёшлар" телеканали муҳаррири, ...