Бу ҳали бошланиши

 

Ҳурматли “Мулкдор” Интернет газета – сайтимизнинг доимий ўқувчилари ва доимий бўлмасада, сайтимизга вақти-вақти билан ташриф буюриб турувчи азиз замондошлар, сайёрадошлар! Эзгу мақсадлар ва хайрли ниятлар йўлида “21 октябр ўзбек тилига давлат мақоми берилган кун” муносабати билан “Халқаро сиёсий майдонларда ўзбек тилимиз қачон янграйди…” сарлавҳаси остида мақола эълон қилган эдик.

Орадан кўп вақт ўтмади, Тангри орзуларимизни ижобат этди. 25,26 октябр кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия республикасига ташрифи муносабати билан давлатимиз  раҳбарининг ҳар томонлама мазмунли, бой ва ўткир сиёсий дипломатик маърузаси халқаро ташқи сиёсий алоқалар майдонида ўзбек тилида янгради.

Икки қардош мамлакатларнинг узоқ йиллик узилиб қолган дўстона муносабатларининг қайта тикланиши чоғида миллий тилимизда сўзланган ушбу маъруза барча ўзбекзабонлару, туркизабонларни беҳад ҳаяжонлантириб, кўпчиликни ҳатто руҳлантириб юборди. Чунки ушбу учрашув бошқа қардош мамлакатларнинг давлат раҳбарлари билан бўлиб ўтадиган эски қолипдаги, расмий учрашувлардан ўзининг ўта самимийлиги, соф миллийлиги, дўстоналиги ва миллий тили билан яққол ажралиб турди.

 Янада ният қиламиз ва умид билдирамизки, бу ҳали бошланиши, илк қадам. Бундан кейин ҳам Ўзбекистон узоқ ва яқин региондаги халқаро дипломатик алоқалар ва халқаро сиёсий майдонларда ўз ҳудуди, минтақасига оид ва қолаверса, умумбашарий аҳамиятга молик сиёсий ғоя, мақсад ва таклифларини ўзбек овози(!)да олиб боришни давом этдиради. Халқаро дунё ҳамжамиятида ўзбек сиёсий овози (!) ўзига хослиги, кучлилиги, теранлиги, долзарблиги ва ўта умуминсонийлиги билан муносиб ўрин эгаллайди.

Шу ўринда Туркия давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған жанобларининг  меҳмонларни кутиб олиш маросимидан тортиб, учрашув чоғидаги ўтли маърузаси, ўзига хос сиёсий маданияти, сиёсий маънавиятини   ҳам  алоҳида таъкидлаб ўтишимиз зарур. Туркия Президенти қардош ўзбек халқи билан дўстона ва дипломатик алоқаларнинг қайта тикланишидан беҳад мамнунлигини билдириб, ҳамкорлик алоқаларимизни қўллаб-қувватлар экан, ўзининг айни самимий маърузаси чоғида ўзбек халқининг атоқли шоири Абдулла Ориповнинг “Ўзбекистон” шеърини ўзбек элига бўлган меҳри, муҳаббати, ҳурмати ва хайрихоҳлигининг изҳори сифатида ўқиб эшиттирдики, айниқса мана шу жараёнлар учрашувни кузатиб турган миллионлаб инсонларнинг ҳаяжон ва олқишларига сазовор бўлди.

Ҳеч кимга сир эмас, бугунги кунда минг-минглаб турли миллат фуқаролари ҳар хил мақсад ва ё тирикчилик дардида дунё бўйлаб турли мамлакатларга сочилиб кетишган. Айрим ҳолларда маҳаллий ва муҳожир фуқаролар ўртасида бўлиб ўтаётган низо ва келишмовчиликлар ва ҳатто нохуш ҳодисаларнинг ҳам гувоҳи бўлаяпмиз. Ана шу каби иллатларни бартараф этиш, уларнинг олдини олиш учун ҳам мунтазам равишда давом этиб келаётган сиёсий анъана —-мамлакатлар давлат раҳбарларининг учрашувларига фақат расмий тус берилмай, кези келганда  сиёсий маънавият ва сиёсий маданият жиҳатидан ҳам ёндошилиб, мазкур мамлакат халқи ва миллатига унинг тарихи ва қадриятларига ҳам самимий қизиқиш, эътибор ва ҳурмат туйғулари,  муносабатлари алоҳида изҳор этилса, бу каби ҳаракатлар ҳеч шубҳасиз миллатлар ўртасидаги ўзаро тотувлик ва аҳилликка хизмат қилган бўлар эди.  Бу борада аҳолига намуна ва ўрнак бўла олиш туғи аввало Президентлар қўлида.

Ҳурматли “Мулкдор” сайтимизнинг азиз ўқувчилари! Ижодий жамоамиз бутун дунё аҳлини Эзгулик, Тотувлик, Тинчлик ва Тараққиёт йўлида баҳамжиҳатликка ва Бирдамликка чорлайди! Сайтимиз саҳифаларини кузатиб боринг!..

Муаллиф: Дилфуза  Лангар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зангиота туманида 500та хонадон газсиз қолди

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги қарийб 500та хонадон газ таъминотисиз қолди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида айтилади. Қайд этилишича, ...

Хуршид даврон: провакация кимга керак?

Тасаввур қилинг, Қозоғистон сайтларида бизнинг - ўзбек миллатининг қаҳрамонлари ҳақида, масалан, Мадаминбек ёки Иброҳимбек лақай ҳақида ғирт ёлғон, улар ҳақидаги миллий ...

Андижон шаҳар ҳокими ишқий муносабатлари сабаб ишдан олинмоқдами?

Тўғри.уз'нинг хабар беришича шаҳар ҳокимининг ишқий муносабатлари мансаб фаолиятига путур етказган. Гарчи Раҳматуллаевнинг ишдан олиниши ҳамда бунга сабаб бўлган омиллар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400