Қозоғистон жанубидаги ёқилғи қуйиш шахобчаларида бензин лимит бўйича берилаяпти

Жанубий Қозоғистон вилоятида энг харидорги навдаги бензин етишмовчилиги юзага келди. АИ-92 навли бензин тақчиллиги ҳақидаги ахборотни «Жанар-Жағармай» жамоатчилик ассоциациясининг раиси Қайипбек Қамбаров тасдиқлади.

Ҳозир Чимкент шаҳри ва Сайрам туманида АИ-92 навли бензин чекланган. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаларидан бири ходимларининг сўзларига қараганда, кейинги бир неча кун ичида АИ-92 навли бензинни бир неча юз литрдан олиб келишмоқда. «400 литр бензин эрталаб соат 11 гача сотилиб кетаяпти. Кейин эса бензинни фақат талонлар бўйича сотаяпмиз», — дейишди улар. Sinooil ёқилғи қуйиш шахобчалари тармоғида АИ-92 бензини бор, бироқ навбатлар чўзилиб кетган. Баъзи маълумотларга қараганда, бу АЁҚШда ҳайдовчиларга икки минг тангадан кўп бўлмаган пулга бензин сотилаяпти.

Қайипбек Қамбаров минтақа бўйича АИ-92га бўлган талаб 30 минг тоннага яқинни ташқил қилаётганини айтмоқда.

— Ҳақиқатан ҳам етишмовчилик бор. Ой бошида 27 минг тонна АИ-92 бензини олиб келинди. Ҳозир АИ-92 йирик автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаларида бор. Ўртача ва кичик АЁҚШларида у тақчил. Муаммо ойнинг охиригача ҳал қилинади, — дейди у.

Минтақада 570 га яқин АЁҚШ мавжуд бўлиб, улардан 100 таси йирик АЁҚШ ҳисобланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистон: ёзувчини «бўсалар» сабаб иттифоқдан хайдашди

Ёзувчилар иттифоқи яна бир ёзувчи асарларида “ахлоқсиз ишқ ва кўп хотинлилик”ни тарғиб этгани учун иттифоқ сафидан чиқарди. Охирги бир йил ичида Тожикистон Ёзувчилар ...

Сомалидаги 8 минг оилага ичимлик суви етказилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги, Сомалидаги 8 минг оила ичимлик суви билан таъминланганини маълум қилди.  Ташкилот Твиттердаги саҳифасида ...

Челябинскда тожикистонлик муҳожирлар оиласи чиқиндихонада яшириниб юрган

Россиянинг Челябинск вилоятида депортацияга ҳукм қилинган ўн нафар тожикистонлик муҳожир тўрт йил давомида чиқиндихонада яшириниб юрган. Улар қўлга олинди. Ушланганларнинг ...