Қирғизистонда 7 ва 8 ноябрь кунлари Аждодлар хотираси ва тарихи кунлари нишонланади

Президент Алмазбек Атамбоев Аждодлар хотираси ва тарихи кунларини таъсис қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу байрамлар ҳар йили 7 ва 8 ноябрь кунлари нишонланади, дея хабар берди давлат раҳбари маъмурияти.

Атамбоевнинг фармонида парламентга бу кунларни дам олиш кунлари деб эълон қилиниши туфайли Меҳнат кодексига ўзгартиш киритиш таклифи берилди.

Президент Ленин чўққисини Манас чўққиси деб ўзгартирилишини тавсия қилди, «бу Қирғизистон халқининг кўп асрлик тарихидан келиб чиққан ҳолда тўғри қарор бўлади», деди у.

Президентнинг фикрича, 1916 йилги миллий-озодлик қўзғолонидан сўнг Октябрь инқилоби қирғиз халқига ўзининг давлатчилигини тиклаш имконини берди. Бироқ, президентнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда 7 ноябрь ўз аҳамиятини йўқотиб бормоқда.

«1916 йилги миллий-озодлик қўзғолини ва фожиавий ҳодисаларига, 1917 йилги Февраль ва Октябрь инқилобларига, ривожланишнинг совет давридаги сабоқ ва меросларига, ХХ асрдаги сиёсий қатоғонлар оқибатларига объектив тарихий баҳо бериш ва аждодлар хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида ҳар йили 7 ва 8 ноябрь кунлари Аждодлар хотираси ва тарихи куни сифатида эълон қилиниши белгиланди», – дейилади фармонда.

7 ноябрь Қирғизистонда Улуғ Октябрь социалистик революцияси куни сифатида нишонланади. Собиқ совет давлатларида фақат Қирғизистон ва Белорусдагина бу кун дам олиш куни дея эълон қилинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Марказий осиёда қашшоқлик даражаси қисқармоқда

Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси қисқаришда давом этмоқда, бироқ унинг суръатлари секинлашмоқда, дея Жаҳон банки матбуот хизматига таяниб «Газета.uz» хабар қилди. Янги ...

Қўшработ тумани қозиларига мурожаатнома

Қўшработнинг тошдан қаттиқ кўчалари Олимжон Аҳматов  ва Дурдона Нажмиддиновалар ёш оила бўлгани, яқин ойларда турмуш қуриб, гўзал ҳаётнинг нашидаси билан завқ- шавққа тўлиб ...

Мурожаат қилманг — барибир ноҳақсиз

Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда бирор юртдошимизнинг жабрдийда сифатидаги мурожаати (ўзини ёқиши, давлат органлари вакиллари билан сан-манга бориши, ҳақоратланиши, ...