Ироқ Курдистонининг раҳбари ўз ваколатларини узайтирмайди

Ироқнинг Курд автоном тумани раҳбари Маъсуд Борзоний ўзининг президентлик муддатини узайтирмайди. У минтақавий парламентга ўз ваколатларини парламент ва ҳукумат ўртасида тақсимлаш режасини тақдим этди.

1 ноябрь куни Ироқ Курдистонида умумхалқ сайлови ўтказиш режалаштирилган.

22 октябрда етакчи курд мухолифат партияси Борзонийдан истеъфога кетишини талаб қилганди. Сиёсатчилар уни ҳукумат қўшинлари эгаллаб олган Киркук музофотининг нефтга бой ҳудудлари устидан назоратни йўқотганликда айблашди.

25 сентябрда Курд автоном ҳукумати томонидан ўтказилган мустақиллик тўғрисидаги референдумга жавобан, Ироқ армияси Боғдод тарафдори бўлган шиит тузилмалари ёрдамида курд отрядларини Киркукдан сиқиб чиқара бошлади. Овоз бериш давомида, унда қатнашган иштирокчиларнинг 93 фоиздан ортиғи Ироқдан мустақил бўлишни ёқлаб чиқди. Киркук курд автономияси таркибига кирмайди, шунга қарамай, музофот сайловчилари референдумда иштирок этдилар. Боғдод бу референдумни ноқонуний деб эълон қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бугунги хабарларда: - Санкт-Петербургда йўловчи ўзбекистонлик ҳайдовчини калтаклаб ўлдирди - Жалолобод вилоятидаги кафелардан биридаги портлашдан жабрланган Ўзбекистонликлар ...

Ҳоким тўраларни деб минглаб банк ходимлари кўчаларда сарсон, уйма-уй юришипти

Айни дақиқаларда Халқаро пресс-клубда "Ҳар бир оила-тадбиркор" давлат дастури юзасидан пресс-конференция ўтказилмоқда. Муштарийларимиздан бири бизга мазкур дастур бўйича ...

Қўқонда уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

28 октябрь куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри Туркистон кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирида яшаб келаётган уч кишилик оила ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда ...